Международный
А.7 Ташкилотнинг билимлари
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'z DSt ISO 9001 2015
А.7 Ташкилотнинг билимлари
Ушбу стандартнинг 7.1.6 банди ташкилот жараёнларининг ишлашини, ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигига эришишни таъминлаш учун ташкилот O’z DSt ISO 9001:2015 22 томонидан қўллаб қувватланадиган билимлар менежментини аниқлаш ва амалга ошириш эҳтиёжи билан боғлиқдир. Ташкилот билимларига тегишли бўлган талаблар қуйидаги мақсадларда киритилган эди: a) ташкилотни билимларни йўқотишидан ҳимоя қилиш, масалан: - ходимларнинг қўнимсизлиги туфайли; - ахборот олиш ва алмашиш имконияти йўқлиги туфайли; b) ташкилотнинг билимларни олишини рағбатлантириш, масалан, қуйидагилар асосида: - ўз тажрибаси асосида ўқиш; - устозлик; - энг яхши тажрибани ўрганиш. А.8 Ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларни бошқариш Ташқи етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларнинг барча шакллари 8.4да кўриб чиқилган, масалан: a) таъминловчидан сотиб олинган; b) ҳамкор-компания билан келишувга биноан олинган; c) жараёнларнинг аутсорсинги асосида ташқи таъминловчидан олинган. Аутсорсинг ҳар доим хизматнинг асосий тавсифига эгадир, чунки бажарилиши учун таъминловчи ва ташкилотнинг ўзаро муносабати зарур бўладиган фаолиятнинг ҳеч бўлмаганда битта турига эга бўлади. Ташқи таъминловчиларни бошқариш воситалари жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларнинг характерига боғлиқ бўлган ҳолда кенг кўламда вариацияланиши мумкин. Ташкилот муайян ташқи таъминловчи ва ташқи етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматлар учун мос келадиган бошқарув тури ва воситаларини аниқлаш учун хавфга йўналтирилган тафаккурни қўллаши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling