В илова
(маълумот учун)
ИСО/ТК 176 томонидан ишлаб чиқилган сифат менежменти соҳасидаги ва
сифат менежменти тизимига оид бошқа халқаро стандартлар
Таърифи ушбу иловада келтирилган халқаро стандартлар ИСО/ТК 176 техник қўмитаси
томонидан ушбу стандартни қўллайдиган ташкилотларга ёрдамчи ахборотни тақдим қилиш
учун ва унинг талабларидан ошиб кетишга ҳаракат қилаётган ташкилотларга раҳбарий
кўрсатмаларни тақдим қилиш учун ишлаб чиқилган. Ушбу иловада санаб ўтилган ҳужжатларда
мавжуд бўлган раҳбарий кўрсатмалар ёки талаблар ушбу стандарт талабларини тўлдирмайди ва
ўзгартирмайди.
В.1 жадвали ушбу стандартлар ва ушбу стандартнинг тегишли бўлимлари орасидаги
ўзаро боғлиқликни кўрсатади.
Ушбу илова ИСО/ТК 176 техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган сифат
менежменти тизимларининг тармоқ стандартларига ҳаволаларни ўз ичига олмайди.
Ушбу стандарт ИСО/ТК 176 томонидан ишлаб чиқилган асос бўлувчи учта
стандартлардан бири ҳисобланади.
ИСО 9000 Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалар ва луғат ушбу
стандартни тегишли даражада тушиниш ва жорий қилиш учун асосларни яратади. ИСО 9000да
батафсил таърифи келтирилган сифат менежменти принциплари ушбу стандартни ишлаб
чиқиш жараёнида ҳисобга олинган. Ушбу принципларнинг ўзи талаб деб ҳисобланмайди, лекин
улар ушбу стандарт белгилайдиган талаблар учун асосни шакллантиради. ИСО 9000 шунингдек
ушбу стандартда ишлатиладиган атамалар, таърифлар ва асосий тушунчаларни аниқлайди.
ИСО 9001 (ушбу стандарт) ташкилот томонидан таклиф қилинадиган маҳсулотлар ва
хизматларга ишончни асосий тарзда яратишга ва бу орқали истеъмолчиларнинг қониқишини
оширишга йўналтирилган талабларни белгилайди. Ушбу стандартни тегишли равишда жорий
қилиш ахборотларни ички алмашинувини яхшилаш, яхшироқ тушуниш ва ташкилотнинг
жараёнларини бошқариш каби ташкилот учун бошқа фойдаларни келтиришини кутиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |