O’z DSt ISO 9001:2015
Издание официальное
1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
Cифат менежменти тизимлари
ТАЛАБЛАР
Системы менеджмента качества
ТРЕБОВАНИЯ
Quality management systems. Requirements
Жорий этиш санаси _______________
1 Қўлланиш доираси
1.1 Умумий қоидалар
Ушбу
стандарт, ташкилот:
а) истеъмолчиларнинг талабларига ва қўлланилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий
талабларга жавоб берадиган маҳсулот ва (ёки) хизматни доимо етказиб беришда ўзининг
қобилиятини намойиш қилишга эҳтиёж сезган ва
b) сифат менежменти тизимини натижали қўллаш, жумладан уни яхшилаш жараёнлари
ва истеъмолчиларнинг талабларига ҳамда қўлланилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий
талабларга мувофиқлигини таъминлаш орқали истеъмолчиларнинг қониққанлигини оширишни
ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳолларда сифат менежменти тизимига қўйиладиган талабларни
белгилайди.
Ушбу стандартнинг барча талаблари умумий характерга эга бўлиб,
ташкилотларнинг
тури, катталиги ва етказиб берадиган маҳсулоти ва кўрсатадиган хизматидан қатъий
назар
барча ташкилотларда қўллашга мўлжалланган.
Изоҳлар:
1 Ушбу стандартда “маҳсулот” ёки “хизмат” атамаси фақат истеъмолчи томонидан мўлжалланган ёки
талаб қилинган маҳсулот ва хизматларга қўлланилади.
2 Қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талаблар ҳуқуқий талаблар сифатида белгиланиши мумкин.
2 Норматив ҳужжатларга ҳаволалар
Қуйидаги ҳужжат ушбу стандарт учун тўлиқ ёки қисман норматив ҳавола бўлиб, уни
қўллаш учун зарурдир. Санаси қўйилган ҳаволалар учун фақат кўрсатилган
версия
қўлланилади. Санаси қўйилмаган ҳаволалар учун ҳавола қилинган ҳужжатнинг
охирги
версияси қўлланилади (жумладан барча тузатишлар).
ИСО 9000:2015 Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалар ва луғат.
Do'stlaringiz bilan baham: