Мейлиева дилноза бобониёзовна “бизнес стратегияси” фанининг моҳияти ва аҳамияти


“БИЗНЕС СТРАТЕГИЯСИ” ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ


Download 1.63 Mb.
bet2/7
Sana08.05.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1442788
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Бизнес стратегияси 2-қисм

БИЗНЕС СТРАТЕГИЯСИ” ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.
  • «Бизнес стратегияси» фанининг мақсади талабаларда бошқаришнинг моҳиятини, бизнес фалсафаси, фаолият турлари, бизнес субъектлари фаолиятини ташкил этиш, иқтисодиётни бошқариш ҳақидаги билимлар тизимини шакллантириш, бизнесни ташкил этиш, шунингдек, бизнес жараёнида вужудга келадиган муаммоларни қийинчиликсиз ҳал этиш ҳамда бизнесда самарали бошқарув қарорларини қабул қила олиш маҳоратини шакллантиришдир.
  • Жамиятнинг ривожланиши барча соҳаларда бизнеснинг юксалиши билан бевосита боғлиқ. Бизнес – чексиз изланиш ва ихтирочиликдир. Аслида ҳам, энг яхши бизнес фан билан шуғулланиш, янгиликларни ихтиро қилиш бўлса керак. Ўз ихтироси учун муаллифлик ҳуқуқи асосида беҳисоб даромад олишга муваффақ бўлган кўплаб кишилар фаолияти фикримиз далилидир. Жумладан, муҳандис (дастурчи)лик – катта бизнеснинг бошланиши. Бу бизнесни ҳам бошқариш керак бўлади. Ҳеч бўлмаса, нақд пул оқимини мақсадли бошқаришнинг моделини (концепцияси)ни ишлаб чиқиш мумкин. Токи ихтиролар иложи борича инсон аралашувини чекласин, меҳнатни тежасин. Одамларга қулайлик яратсин.
  • “БИЗНЕС СТРАТЕГИЯСИ” ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.
  • Бизнес стратегияси кўплаб тадқиқотларни талаб этади. Чунки инсон ҳам, у билан бирга ҳаёт ҳам такомиллашиб бораверади. Бошқарув асрлардан буён ҳар бир давлатнинг иқтисодий сиёсатини асослаб келган, унинг муваффақиятли ривожланишига сабаб бўлган. Шу маънода мазкур фан республика иқтисодиётида бошқарувнинг ўрнини белгилашда катта аҳамият касб этади. Ушбу фан бўлғуси менежерга оқилона бошқарув стратегиясини топиш, бошқарувдаги зиддиятларни четлаб ўтиш, шериклар билан ҳамкорликка эришиш масалаларида ҳам назарий, ҳам амалий билим беради.
  • Бу фаннинг асосий вазифалари талабаларга бизнес фаолиятини ташкил этиш, бизнесни бошқариш назарияси ва амалиётини (хорижий тажрибаларни) чуқур, илмий асосланган ҳолда ўргатиш, бозор иқтисодиёти шароитида турли соҳаларда бизнесни бошқариш усулларини қўллай олиш бўйича кўникмаларни ҳосил қилишдан иборатдир.
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling