Шўр ювиш
Тупроқдаги туз ўсимликни унинг илдизи орқали озуқа моддалар ва чучук сувни ўзлаштиришга тўсқинлик қилиб, ривожига салбий таъсир кўрсатади. Хлорли тузлар одатда тупроқнинг ва ер ости сувларининг юза қисмида тўпланиб, қишлоқ хўжалик экинларининг уруғларини униб чиқишига ва экинни ривожига энг кучли заҳарли таъсир кўрсатади.
Пахтачилик илмий тадқиқот институтнинг кўп йиллик тажрибаларига кўра кўчсиз шўрланган ерларда пахта ҳосилдорлиги шўрланмаган ерларга нисбатан 10-15 фоизга, ўртача шўрланган ерларда - 30-35 фоизга, кучли шўрланган ерларда эса - 70-80 фоизга паст бўлади.
Шўр ювиш меъёри Шўр ювиш меъёри деб шўрланган 1 га майдоннинг фаол қатламини чучуклаштириш учун керак бўладиган чучук сув ҳажмига айтилади ва м3/га да ўлчанади. Шўр ювиш меъёрини аниқлаш
Ўзбекистоннинг шўрланган ерларида шўр ювиш меъёри қуйдаги Волобуев формуласи бўйича аниқланади:
Бу ерда: Sh - тупроқнинг фаол қатламидаги туз миқдори, %
S0 - тупроқнинг фаол қатламидаги йўл қўйиладиган туз миқдори, %
ɑ - тупроқнинг туз бериш қобилияти.
Тупроқнинг туз бериш қобилияти
Тупроқнинг механик таркиби
|
Тупроқнинг шўрланиш типи
| | | |
| |
хлорид
|
сульфат-хлорид
|
хлорид -сульфат
|
сульфат
| |
қум, қумлоқ
|
0,62
|
0,72
|
0,82
|
1,18
| |
қумоқ, қатламли
|
0,92
|
1,02
|
1,12
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |