Мелиорация и орошаемое земледелие


Download 1.65 Mb.
bet6/6
Sana10.02.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1188439
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12 маъруза

ШЎР ЮВИШ
Шўр ювиш усуллари. Шўр ювиш меъёри узлуксиз равишда эмас, балки бўлиб-бўлиб берилса, тузларни ювиб кетказиш жадаллиги ортади, шунинг учун ер шўрини ювишда, айниқса, катта меъёрлар билан бир йўла ювишда сув ҳар сафар бостирилгандан кейин танаффус қилиш керак, бу танаффуснинг давомийлиги тупроқнинг механик таркиби ва фильтрация тезлигига боғлиқ: енгил тупроқларда – сув шимилганидан 2-3 кун кейин, ўртача тупроқларда 5-6 ва оғир тупроқларда 7-8 кундан кейин.
Тупроқнинг шўрланиш даражаси, сув-физик хоссалари ва участканинг нишаблигига қараб, шўр ювишнинг қуйидаги усуллари қўлланилиши мумкин: сувни оқизиб юбормасдан полларни сув бостириб, эгатлар ва полосалар бўйича. Шўр ювишнинг асосий усули полларни сув бостириб, сувни бир полдан иккинчи полга ўтказмасдан ювишдир. Полларнинг катта-кичиклиги тупроқнинг сув сиғими, ер юзасининг нишаблиги ва текисланганлигига қараб 0,1 дан 0,5 гектаргача бўлиши мумкин.
Лекин шўр ювиш муддати мақбул равишда чигит экиш пайтига яқинлаштирилади. Шунда икки томонлама фойда кўрилади: биринчидан, тупроқдаги зарарли тузларнинг кўпи ювилиб кетади, иккинчидан, чигит суви бериб ўтирмасдан уруғни ўша намлик ҳисобига ундириб олиш мумкин бўлади.
Шўр ювишда сув сарфи ва меъёрлари. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари шароитида ўртача ва енгил қумоқ тупроқларда тупроқ таркибида 0,01-0,04 фоиз хлор иони бўлса уни гектарига 2000-2500 м3 1 марта, хлор 0,04-0,10 фоизгача бўлса 3500-5000 м3 сув билан 2 марта ювиш талаб этилади.
1. Ерларнинг шўрланишига қарши мелиоратив тадбирлар?
2. Ерни шўрланиш ва ботқоқланишининг олдини олиш ва уларга қарши курашда қўлланиладиган сув-хўжалик тадбирлари?
3. Суғориладиган ерларни ботқоқланиш ва шўрланишининг олдини олишда ва уларга қарши курашда агромелиоратив тадбирларнинг ахамияти нима?
4. Шўрланган ерларни текислашнинг турлари?
5. Агромелиоратив тадбирларга нималар киради?
6. Ерни шўрланиш ва ботқоқланишининг олдини олиш да ихота дарахтларининг ахамияти?
7. Ерни шўрланишининг олдини олишда алмашлаб экиш ва унинг схемалари?
8. Шўрланган ерларни мелиоратив холатини яхши сақлашда агротехник тадбирларни ахамияти?
9. Шўрланган ерларда қишлоқ хўжалик экинларини оширилган нормада суғоришнинг вазифаси нима?
10. Ерларнинг шўрланишига қарши физик ва кимёвий тадбирлар нима?
11. Ерларнинг шўрланишига қарши гидротехник тадбирлар.
Мавзу бўйича саволлар

gulombek@tiiame.uz


ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling