Мелиорация машиналари. Очиқ ариқ (канал)ларни казиш машиналари


Инсерт техникасини қўллаган холда иш юритиш қоидалари


Download 4.56 Mb.
bet2/4
Sana26.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1688103
1   2   3   4
Bog'liq
sUG\'ORISH VA QURILISH KANALLARINI QAZISH MASHINALARI

Инсерт техникасини қўллаган холда иш юритиш қоидалари
матнни ўкинг.
қаторларига қалам билан белгилар қўйиб, олинган маълумотларни тизимлаштиринг:
v – мавжуд бўлган билимларга мос келади;
- - ..ҳақидаги билимларга эътироз билдиради;
+ - янги маълумотлар ҳисобланади;
? – тушунарсиз қўшимча маълумот талаб қилинади.
2-илова
Б/Б/Б (Биламан/ Билишни хоҳлайман/ Билиб олдим)
  • «Инсерт» техникасидан фойдаланиб матнни ўқинг.
  • Олинган маълумотларни тизимлаштиринг – матнга қўйилган белгилар асосида жадвал қаторларини тўлдириб чиқинг.

т/р

Мавзу саволлари

Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим

1.

2.

3.

4.

Мелиорация ишларини механизициялаштиришда асосан умумий қури-лиш ва қурилиш машиналаридан фойдаланилади. Аммо бу машиналар қиш-лоқ ва сув хўжалик қурилишида бажариладиган барча ишларда ишлатиш имкониятини бермайди, айниқса махсус агромелиоратив талабларга жавоб берувчи шароитларда бу машиналарни ишлатиш яхши натижа бермаслиги ёки тугалланмаган ишлар ҳажмининг кўплигидир.
Мелиорация ишлари жараёнига қуйидагилар киради: каналлар қури-лиши, уларни чўкинди ва ўт ўланлардан тозалаш, канал сиртларини текис-лаш, силлиқлаш ва шиббалаш, каналларга бетон ётқизиш ва уларни қирқиш, дренаж қўриш ва уларни тозалаш, ҳамда ҳимоя қилиш, ер текислаш, ерларни суғоришга тайёрлаш ва бошқалар.
Бу ишларни амалга ошириш учун махсус мелиорация машиналарини қўллашни тақоза этади.
Мелиорация машиналари деб, иш жиҳозлари агромелиоратив талаб-ларига жавоб берувчи, бир ёки бир нечта технологик жараёнларни бажариш имкониятига эга бўлган машиналарга айтилади.
Мелиорация машиналарини аниқловчи асосий белгилар қуйидагилар-дан иборат: бир ёки бир нечта ишларни бажарувчи махсус иш жиҳозларига эга бўлиш, иш жиҳозини шакли ва жойлашиши унинг бажарадиган иши билан мустаҳкам боғланганлиги, иш жиҳозини шаклини ўзгартириш имко-ниятининг борлиги, бир ўтишда лойиҳа қурилишининг якунланиши, узлук-сиз ишлаши. Мелиорация ишларида қўлланиладиган умумий қурилиш машиналари-нинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: иш жиҳозларининг ҳар хил ишларини бажаришга мўлжалланганлиги, барча турдаги мелиоратив ва қури-лиш ишларини бажаришда қўллаш имкониятини мавжудлиги, иш жиҳози шакли билан бажариладиган ишнинг шакли орасидаги фарқнинг йўқлиги, машиналарнинг даврий ва узлуксиз ишлаш имкониятининг мавжудлиги, бир ўтишда кўрсатилган шаклдаги қурилиш ишларини бажариш имкониятини борлиги.
Қурилиш ва мелиорация машиналари асосан уларнинг иш жиҳозлари-нинг конструкцияси, тури ва ишлатилиши билан фарқ қилиб, қолган кўр-саткичлар бошқа тур машиналаридан фарқ қилмайди.
Мелиорация машиналарининг синфлари
Мелиорация машиналари бошқа машиналардан иш жиҳозларининг турли конструкциялари ва уларни ҳар хил технологик жараёнларни бажа-ришда турлича шаклларга эга бўлишлиги билан фарқ қилади.
Мелиорация машиналарини синфларга бўлиш, асосан улар бажаради-ган ишларнинг вазифаларига қараб ажратилади. Шунга асосланиб уларни тўққизта асосий гурухга бўлиш мумкин (I-расм).
Асосий вазифаси ва турли ишларни бажаришда қўлланишга қараб, бу гурух машиналари қўшимча гурухларга ҳам бўлиниши мумкин.
Мелиорация машиналари бажарадиган иш жараёнининг тавсифига асо-сан, улар даврий ва узлуксиз ишловчи турларга бўлинади.
Иш жиҳози ва машина ҳаракат йўналишига асосланиб уларни кўнда-ланг ва бўйлама ҳаракатланувчи турларга бўлиш мумкин.
Мелиорация машиналари
Канал қазиш машиналари
Кавалерларни ёйиш ва текислаш машиналари
Каналлар сиртини текисловчи, силлиқловчи ва зичловчи машиналар
Каналлар сиртига бетон ётқизувчи, силлиқловчи ва қирқувчи машиналар
Канал ва коллекторларни таъмирловчи ва тозаловчи машиналар
Ёпиқ горизонтал дренажларни қуришда ва уларни ҳимоялашда ишлатиладиган машиналар
Ерларни экишга тайёрловчи машиналар
Ерларни суғоришга тайёрловчи машиналар
Суғориш машиналар
Мелиорация машиналарининг синфлари
Юриш ускуналари бўйича уларни, ғилдиракли, ўрмаловчи (занжирли), қадамловчи, темир йўлда ва чанғида судралиб юрувчи, сузиб юрувчи ва бошка турларга ажратиш мумкин.
Бошқарув бўйича: механик, гидравлик, пневматик, электрик, автоматик ва аралаш бошқарув турларга бўлинади. Машина базасига иш жиҳозининг ўрнатилишига қараб, уларни, тиркама, осма, ярим тиркама ва ўзиюрар тур-ларга бўлиш мумкин.
Турли мелиорация иншоотларини қурилишида, ишларини бажаришига қараб, турли иш жиҳозлари ишлатилади. Бу иш жиҳозлари турли шаклда бўлиб, оддий, фаол ва аралаш бўлиши мумкин.
Мелиорация ишларида ишлатиладиган иш жиҳозларининг турлари расмда кўрсатилган.
. Мелиорация ишларида ишлатиладиган иш жиҳозларининг турлари.
а-тишсимон; б- тўғри пичоқли; в-айлана пичоқли; г- косасимон : 1- йиғма бирлашган иш жиҳози; 2-текис пичоқли; 3-эгри пичоқли; 4-фреза роторли; 5-гардиш фрезали; 6-цилиндр фрезали; 7-конус фрезали; 8-тирноқли; 9-кўп чўмичли занжирли; 10-кўп чўмичли роторли; 11-махсус чўмичли; 12-эгилган пичоқли; 13-ўқсимон; 14-цилиндрсимон шнекли; 15-ко-нуссимон шнекли; 16-дойрасимон тишли.
Мелиорация машиналари конструкциясини такомиллаштиришнинг қу-йидаги омиллари мамлакатимиз ва хориж мамлакатларида қўлланилмокда.
  • Иш жиҳозининг тезлиги ва унга қуйиладиган кучни ошириш, асосан юқори қувватли машина базасини қўллаш орқали амалга ошириш.
  • Иш жиҳози ва машинанинг кўрсаткичларини ошириш асосан машинанинг қуввати ва иш унумдорлигини кўтариш орқали амалга ошириш.
  • Узлуксиз ишловчи машиналарни яратиш ва қўллаш орқали иш унумдорлигини (3…8 марта) ошириш ва нархини (2…4 марта) камайтириш.
  • Иложи борича фаол иш жиҳозли машиналарни қўллаш.
  • Осма ва ярим осма иш жиҳозларига эга бўлган машиналарни ишлаб чиқариш.
  • Машиналарни кеча-кундуз ва юқори фойда билан ишлатиш мақса-дида, даврий ва узлуксиз ишлайдиган кенг қамровли алмаштириб ишлайдиган иш жиҳозларини яратиш.
  • Машинанинг бир жойдан ўтиш сонини камайтириш ва қуриладиган иншоотларни ўлчамини ошириш мақсадида, аралаш иш жиҳозига эга бўлган машиналарни қўллаш.
  • Бир вақтнинг ўзида бир нечта ишларни бажарувчи машиналарни лойиҳалаш (масалан, каналлар қазиш, тупроқни суриш ва уни шиб-балаш, дренаж траншеяларини қазиш, дренаж қувури ва сиздиргич материалларини ётқизиш, грунтни траншеяга кайта кўмиш ва уни зичлаш), ишларини биргаликда олиб боришни бир техникага юклаш.
  • Йиғма иншоотларни қурувчи машиналарни яратиш ва уларни тако-миллаштириш.
  • Геометрик ўлчамлари ва шакллари ихчамланган янги иш жиҳоз-ларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш.
  • Машинани бошқариш ва ҳаракатлантиришда гидроюритмалардан фойдаланиш.
  • Машина ҳаракати ва бошқарувини автоматлаштириш.
  • Машиналарни (ботқоқ ва қумли ерларда) ўтувчанлигини ошириш.
  • Қаттиқ ва ўта қаттиқ тупроқларда ишловчи машиналарни яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш.
  • Сувли ва турғун бўлмаган тупроқларда ишловчи машиналарни лойиҳалаш ва яратиш.
  • Чуқур ва тор траншеялардаги тупроқни зичловчи (шиббаловчи) машиналарни яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш.
  • Суғориш машиналарининг (ёмғирлатиб, томчилатиб, ер остидан суғориш) янги конструкцияларини яратиш ва мавжудларини тако-миллаштириш.
  • Машиналарнинг мустаҳкамлигини ва доимийлигини ошириш.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling