Мелиоратив гидрогеология
Download 2.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология
v
d Q c l = (35) бу ерда с=1,0-1,6; 0 ν - зарраларни йириклиги билан боғлиқ бўлган қудуқга сувнинг кириш тезлиги; қувурлардаги тешикларнинг ўлчами 10-20 мм, тўрни тешиклари қум заррасининг катталигига боғлиқ. Сизгичнинг диаметри Q l dm = 0 ν π бўйича кўрилади ва бу ерда l m Q d 0 ϑ π = , (36) бу ерда, Q – қудуқнинг ҳисобланган дебити, m – сизгичнинг ғоваклиги, 0 ϑ -қудуқга сувнинг кириш тезлиги, -сизгичнинг ишчи қисми узунлиги. l Қувурнинг ташқи юзасидаги сувнинг тезлиги қуйидаги формула орқали 101 аниқланади: кр к I k ⋅ = ϑ (37) бу ерда k-филтрация коэффициенти; -критик нишаблик. кр I Зихярдт бўйича К I кр 15 1 = , ва шунга мувофиқ 15 K n = ϑ м/сек. Қувурнинг ғоваклиги қуйидаги формула орқали топилади: l r f m ⋅ ⋅ = π 2 0 (38) бу ерда -барча тешиклар юзаси. 0 f Эслатиб ўтиш лозимки, лойиҳа қилинаётган сарф қанчалик катта ва сувли жинсларнинг сув ўтказувчанлиги қанчалик кичик бўлса, сизгичнинг узунлиги шунчалик узун бўлади. Сизгичнинг диаметри С.К.Абрамовнинг қуйидаги формуласидан аниқланади. и l Q d ⋅ = 7650 (39) бу ерда d-сизгичнинг ташқи диаметри, мм, Q-қудуқнинг сарфи, м 3 /соат, l-сизгичнинг ишчи қисми узунлиги, и -йўл қўйилган кириш фильтрацияси тезлиги (м/кун), 3 653 К и = формуладан аниқланади, К-сувли жинсларнинг фильтрация коэффициенти, м/кун. Майда қумли, қумли жинсларда қўлланиладиган металл сизгичлардан ташқари охирги вақтда шағалли сизгичлар кенг қўлланилмоқда. Шағалли сизгичларни яратишнинг икки хил усули мавжуд. 1. Мустаҳкамловчи қувур билан жиҳозланган бурғилаш қудуғига, кичик диаметрдаги перфорация қилинган қувур туширилади. Сўнгра мустаҳкамловчи қувур билан перфорация қилинган оралиққа кичик-кичик ҳисса қилиб шағал тўкилади. Сўнгра ҳар бир ҳисса шағал тўкилганидан сўнг мустаҳкамловчи қувур аста-секин тебратиб кўтарилиб боради. Бу жараён сувли горизонтнинг тўлиқ қалинлиги шағал билан тўлдирилгунга қадар давом этдирилади. 2. Пастки қисми перфорация (тешилган) қилинган қувур билан мустаҳкамланган, бурғилаш қудуғидан кучли (катта сарф билан) сув тортиб олинади. Натижада бурғилаш қудуғи атрофида, критик тезликдан катта бўлган, сувнинг тезлиги барпо қилинади ва қудуқ атрофида ерларни чўкишига сабаб бўлади. Агар қудуқ атрофида шурф очиб унга шағал тўлдирилса, унда шағал аста-секин чўкади, қудуқдан сув тортиб олинаётган пайтдаги қумнинг ўрнини тўлдиради. Шағал тўкиб борилиши давомида унинг устига шағалнинг янги- янги ҳиссалари тўлдириб (тўкиб) борилади ва бу жараён қудуқ атрофини тўлиқ шағал ўраб олгунича давом этдирилади. Бу усул майда заррали қумли сувли қатламларда яхши самара беради. 102 Зовур қурилмаларида ишлатиладиган жиҳозларнинг яна бир асосийси, сувларни тортиб олишни таъминлайдиган насослар ҳисобланади. Сув тортиб олиш учун эрлифтлар, парракли ва турбинали, сарфи 250 л/секундгача бўлган насослар қўлланилади. Вертикал зовур қудуқлари тармоқлари чизиқли қатор тизимлари ёки параллел қатор қудуқлар кўринишида ер ости суви оқимини тутиб қолиш учун жойлаштирилиши мумкин. Масалан, бундай қудуқлар тоғ оралиғи ботиқликларида асосий дарё бўйлаб жойлаштирилса, қудуқлар дреналаш вазифаларидан ташқари озуқалантириш манбаларига айланиб қолади. Қудуқлар майдонда маълум бир даражада бир текис жойлаштирилиши мумкин, бунда қудуқлар сизот сувларини инфилтрацион озуқа олиш миқдорини ва пастда жойлашган босимли горизонтлардан келадиган сувлардан бўладиган озуқа олишнинг, мувозанатини таъминлайди. Ва ниҳоят, вертикал зовурлар айрим танлаб олинган ҳудудларнинг участкаларида қўлланилиши мумкин. (Масалан, дарёларнинг пастки террасаларида ёки суғориш массивининг маҳаллий пастликларида, ёки зовур билан биргаликда). Вертикал зовурлар лойиҳасини асослаш ва гидрогеологик-мелиоратив туманларга бўлиш хариталарида акс эттирилган гидрогеологик шароитдан ташқари, юқорида жойлашган 100-120 метрли ётқизиқларнинг литологик тузилишини ёки регионал сув ўтказмас қатламгача бўлган кесимни ўрганиш керак. Бу маълумотлар қудуқларнинг конструкциясини ва сизгични танлашда намунавий литологик кесимларни белгилашга имкон беради. Бундан ташқари, қудуқларда эксплуатация қилинадиган қатламларнинг параметрларини тажрибавий йўл билан аниқланади. Қатламланган ётқизиқлар учун сувли қатламларни ажратувчи қатламчаларнинг сув ўтказувчанлиги, гидравлик боғланганлиги, асосий сувли горизонтларни ёпиб турувчи ёпқич қатламларни сув ўтказиш қобилияти хақида маълумотлар бўлиши керак. Асосий эксплуатацион қатламлар орасидаги босимлар нисбатини, бир қатламдан иккинчи қатламга оқиб ўтадиган сувлар миқдорини баҳолашни мунтазам равишда кузатувлари ёрдамида аниқлаш керак. Горизонтал зовурларни лойиҳалашни гидрогеологик тамойиллари. Ўзбекистоннинг суғориладиган ва суғориш лойиҳалаштирилаётган ерларида зовур тизимларини қуриш, суғорма деҳқончиликни жадал ривожлантиришнинг асосий омилларидан бирига айланди. Шу муносабат билан гидрогеологик мелиоратив тадқиқотларнинг вазифаларига қуйидагилар киради: 1) маълум ердан фойдаланиш коэффициентида (ЕФК) зовур-коллектор тизимларини зарурлиги хақида қарор қабул қилиш; 2) зовур-коллектор тизимига бўладиган юкни (ишни) гидрогеологик асослаш, яъни зовур-коллектор тизимини ҳисоблаш учун зарур бўлган асосий ҳисоблаш кўрсаткичларини аниқлаш. Масаланинг биринчи қисми ҳудуднинг сизот сувлари баланси динамикасини лойиҳавий шароит учун, таҳлил қилиш йўли билан ечилади, 103 натижада суғориладиган зовурсиз шароит учун, сизот сувлари сатҳининг тахминий (вероятный) ўрта ўзгариш қонунияти (графиги) аниқланади. Тоғ оралиғи ботиқликларида сизот сувлари оқими аввалдан бўлмаган ёки амалий аҳамияти бўлмаган суғориш майдонларида, сизот сувлари фақат буғланиш ва транспирация йўли билан сарфланади. Йирик дарёларнинг қуйи қисмларида ҳам баланснинг сарф қисми буғланиш билан боғлиқ. Шу билан бир қаторда бу икки ҳудуд ўртасидаги асосий фарқ шундаки, тоғ оралиғи ботиқликларида баланснинг асосий қисмида пастки босимли қатламлардан тик харакат қиладиган сувларнинг аҳамияти катта, паст текисликларда эса бу элемент йўқ ёки жуда кам ҳолларда учраши мумкин. Шундай қилиб бундай туманларда ўртача лойиҳавий зовур модулини аниқлашда, аввало умумий сув заҳиралари ва сизот сувлари захираларини тўлдирилиши, асосан буғланиш билан мувозанатлашганда, зовурсиз шароитда захираларнинг йил ичидаги ўзгаришини аниқлаш зарур. Баланс динамикасида харакатдаги мувозанат ҳолати, бўлиши мумкин, агар сизот сувлари критик сатҳдан юқорида ётган шароитда ва у зовур модулини аниқлашда мезон бўлиб хизмат қилади. Масалан, Мирзачўл шароитида сизот сувларини йиллик кирими ва сарфи (буғланиш) ўртасидаги бу мувозанат, минимум даврида уларни юзаси 2 м.да ётганида пайдо бўлади. Амударёнинг қуйи оқимида Чимбой ирригацион тизимида ЕФК ни 0,87 га кўтариш белгиланган, мувозанат минимал чуқурлик 1,2 м бўлганда ва максимал чуқурлик 0,2 м бўлганда бошланади. Юқоридаги айтилган фикрларга қўшимча қилиб қуйидагиларни айтиш мумкин: Зовурларни турини ва унинг фаолиятининг самарадорлигини белгиловчи асосий гидрогеологик омил бўлиб геологик кесимда, сувни яхши ўтказувчи қатламларнинг мавжудлигидир. Шу сабабли биринчи навбатда суғориш майдонида сувли қатламларнинг тизимини турини ажратиб олиш зарур (бир қатламли, икки қатламли, кўп қатламли ва қатламсиз). Бунга қараб тахминан зовурларни қандай турини танлашни аниқлаб олиш мумкин. Масалан, аниқ ифодаланган сувли қатламларда, зовурларни лойиҳалашда тизимли вертикал зовурларнинг вариантлари кўрилиши мумкин. Икки ва ундан кўп сувли қатламлар бўлса вертикал зовур қудуқларига сизгични жойлаштиришни бирнеча вариантлари кўриб чиқилади. Агар кесим қатламсиз бўлса бундай ерларда фақат горизонтал зовурлар самара бериши мумкин. Агар кесим сув ўтказмас бўлса, бундай ерларда зовурлар қўллаб бўлмайди. Бунинг учун геофилтрацион тузилиш хариталари асосий ҳужжат ҳисобланади. Аниқ шароитларда кесимларда сувли комплекслар ичида сувни яхши ўтказувчи кичик қалинликдаги қатламчалар учраши мумкин ва улар зовурларни ҳисоблашда ҳисобга олинади. Иккинчи навбатда горизонтал зовурларни самарали қўллаш шароитини белгилайдиган ёпқич қатламларга эътибор қаратилади. Бу ерда ёпқич қатламларнинг қалинлигига ва сув ўтказувчанлигини таҳлил қилиш керак. Чунки улар горизонтал зовурларни самара беришига асосий таъсир кўрсатади. Бу асосан горизонтал зовурларнинг гидродинамик номукаммаллигида ўзини 104 кўрсатади. Зовурлар орасидаги масофа асосан ёпқич қатламларни сув ўтказувчанлиги ва қисман эса унинг қалинлиги билан боғлиқ. Ва лойиҳалаштиришда горизонтал зовур жойлаштирилган тубининг сув ўтказувчанлигини ҳисобга олиш керак (расм...). Ҳисобларга кўра бундай шароитнинг учхил тури бўлиши мумкин. Горизонтал зовурларни қўллаш шароити бўйича ёпқич қатламларни бўлиниши. Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling