Меҳмонхона хўжалигида хизматлар сифатини бошқариш фанининг методологияси
Меҳмонхона менежментида фанни ўқитишнинг зарурати
Download 102.56 Kb.
|
1..
3. Меҳмонхона менежментида фанни ўқитишнинг зарурати.
Тарихни куриб чикадиган булсак сифатни тегишли тарзда таъминлаш усуллари кадим замонлардан кулланиб келинган. Хунармандчилик энди ривожлана бошлаган вактларда хам бозорга сифатсиз махсулот етказмаслик масаласи куйилган эди. Умуман олганда сифатни таъминлаш усулларининг ривожланиши бир неча боскичга ажратилиши мумкин. 1. Махсулотни синаш ва яроксизларини ажратиб ташлаш. Якка хунармандчилик даврида хар бир ишлаб чикарилган махсулот, синаб курилган, яроклиси сотилган, яроксиз (брак) деб хисоблангани чикариб ташланган. Хар бир давлат арбоби уз давлатининг манфаатини уйлар экан яратилган махсулотлар юкори сифатли булишини таъминлашга каратган. Бунинг учун маъмурий, хатто улим жазоси хам кузда тутилган. Оммавий ишлаб чикаришнинг вужудга келиши ушбу усулнинг кулланиш даражасини кескин камайтирди, лекин ута мухим ва мураккаб махсулотлар яратишда хозир хам ишлатилмокда. Махсулотни синаш ва ажратиш усули заминида иккита тамойил етади: истиъмолчи факат ярокли махсулот олиши шарт; бошкарув истеъмолчига сифатсиз махсулот юборилмасликка каратилган булади. 2. Сифатни бошкариш усули. Ушбу усулнинг пайдо булиши 1924 йилда АКШ мухандиси Шухарт билан богланади. У биринчи маротаба назорат диаграммаларни куллашни таклиф килди ва шу билан ишлаб чикариш жараенида бракнинг олдини олиш концепциясига асос солди. Сифат назорати ишлаб чикаришнинг барча боскичларида кичик танламаларни текшириш йули билан амалга оширилди. Ушбу боскич тамойиллари: истеъмолчи факат ярокли махсулот олиши шарт; бошкарув технологик жараенларни такомиллаштириш йули билан бракни камайтиришга каратилган булади. Ушбу усул ишлаб чикариш жараенини стандартлашувига ва ривожлантиришига олиб келди, аммо маълум булишича корхонанинг умумий фаолияти мукобилликдан йирок булар экан. Харажатлар кушимча фойда билан копланмаслиги бунинг асосий сабаби деб топилди. 3. Сифатни доимий равишда ошириш. Ушбу боскичнинг бошланиши америкалик менежер Эдварс Деминг номи билан богланади. У 1950 йилда Япония ишбилармонлари олдида бир канча маърузалари билан чикиш килди. Деминг таклифларининг асосий гояси техник такомиллашувга эмас, балки сифат фалсафасини яратишга харакатларни каратиш зарурлигига асосланган. Яъни "Сифат махсулотининг асоси - бу мехнат сифати ва барча погоналардаги сифатли бошкарув, кайси ким хар бир ходим уз ишидан хузур килсин". Хуллас, ушбу боскич сифатни комплекс бошкариш тизимларини яратиш ва узлуксиз ривожлантириш таърифланиши мумкин. Сифатни бошкаришнинг асосий тамойиллари: истеъмолчи факат ярокли махсулотни олиши шарт; боршкарув сифат тизимини такомиллаштириш ва нуксонларни ишлаб чикаришнинг узида олдини олишга каратилган булади. Сифатни бошкариш усулининг асосий тушунчалари ISO-9000 халкаро стандартлари негизида кулланилган эди. Шуни кайд килиш зарурки маркетинг концепциясининг ривожланиши шахсий эхтиеж ва оммавий ишлаб чикариш орасидаги карама-каршиликни тез очиб ташлади. Махсулот стандартлашувининг юкори даражаси куплаб ярокли деб топилган махсулотларнинг сотилмай колишига сабаб булди ва сифатни бошкариш тизимларининг самарасини кескин пасайишига олиб келди. 4. Сифатни режалаштириш. Ушбу боскич хар бир махсулот аник узига хос сифатга эга булишини таъминлаш максадига хизмат килди. Унинг амалга оширилиши махсулот ишончлиги назарияси ва хисоблаш техникасининг ривожланишига богланади. Айнан ушбу илмий йуналишлар лойихалаш даврида булажак махсулотда нуксонларни кура билишга имкон яратди. Асосий максад - нуксонларни махсулот ишлаб чикаришдан олдин олдини олишдир. Сифатни режалаштиришнинг асосий тамойиллари: махсулот истеъмолчини кониктириши шарт; бошкарув нуксонлар пайдо булмаслигига каратилган булади. Ушбу боскич жахон буйлаб кенг таркалди ва замонавий сифатни бошкариш тизимлари сифатни режалаштириш тамойиллари асосида фаолият курсатади. ХХ-асрнинг охирида нафакат махсулот ва ишлаб чикаришнинг балки бутун иктисодиетнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш зарурати янги сифат фалсафаси - турмуш сифатини бошкариш боскичига асос солди. Ушбу боскичда сифат тушунчаси комплекс ендашувни талаб килади. Асосий эътибор махсулотнинг бутун хаетий цикли даврида экологик ва ижтимоий хавфсизликка каратилади. Хозирги кунда турмуш сифатини бошкариш усули тула конли ишлаб чикилмаган ва унинг алохида элементларини хаетга тадбик этилмокда. Download 102.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling