Мен ҳам ҳарбий бўламан!


Download 13.83 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi13.83 Kb.
#1239351
Bog'liq
ватан химоячиларига (2)


Юнусобод тумани МТБ тасарруфидаги 288-ДМТТда ўтказилган “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” мавзусида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тематик кеча ҳақида маълумотнома

2022-2023 ўқув йили иш режасига вазифа қилиб олинган “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” мавзусидаги тематик кеча ташкилотнинг катта ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари иштирокида ташкил этилиши киритилган эди.


Республика бўйича жорий йилнинг 10-январидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайганлиги сабабли тарбияланувчилар учун Юнусобод тумани мактабгача таълим бўлимининг 2023-йил 9-январдаги 4-сонли буйруғи асосида навбатдан ташқари таътил берилди.
Шу сабабли ташкилот педагоглари томонидан тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан режа ижросини ҳамкорликда бажаришга келишиб олинди.
Педагоглар томонидан кўрсатилган тавсиялар асосида ва видеоқулланмалар асосида тарбияланувчилар мавзуга мос видео ва фото лавхалар орқали режа ижроси таъминланди.
Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда уларнинг ота-оналарининг ҳам ҳиссаси қўйилган ҳолда вазифа бажарилди.
Ташкилотнинг катта ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ўзларининг шеърлари, расмлари ва видеолари орқали топшириқни юқори савияда бажариб ўз тарбиячиларига телеграм каналлари орқали юбордилар.
Педагоглар томонидан тарбияланувчилар учун видеоқулланмада ҳарбийлар ҳаёти ва шарафли касби ҳақида маълумот бериш орқали болаларни Ватанни ҳимоялаш бўйича билимлари мустаҳкамланди.
Ташкилотнинг барча катта ва мактабга тайёрлов тарбиячилари “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” мавзуси асосида ўтказилган онлайн тематик машғулоти юқори савияда бажарилди деб баҳоланди.


ДМТТ методисти: М.Н.Шовқиева
Download 13.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling