Мен ҳам намоз ўҚийман
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Men-ham-namoz-oqiyman
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАСЖИД ОДОБЛАРИ
Муҳим вазифалар
1. Аллоҳ таолони зикр этиш 2. Ҳалолдан еб-ичиш 3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш 4. Беш вақт намоз ўқиш 5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш 6. Тоза кийим кийиш 7. Аллоҳга таваккул қилиш 8. Қаноаткор бўлиш 9. Аллоҳга шукр қилиш 10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш 11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш 12. Гуноҳларга тавба қилиш 13. Ихлос билан ибодат этиш 14. Шайтонни душман билиш 15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳуж- жат, дастур деб билиш 16. Ўлим муқаррарлигига ишониб, унга тайёр бўлиш 17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қай- тариш 18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идораси 70 19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш 20. Қариндошларни зиёрат қилиш 21. Омонатга хиёнат этмаслик 22. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш 23. Аллоҳга, Пайғамбарга итоат қилиш 24. Гуноҳлардан қочиш, ибодат билан машғул бўлиш 25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш 26. Коинотга ибрат назари билан боқиш 27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш 28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни гапир- маслик, фойдасиз ишларни қилмаслик 29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик 30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик 31. Ҳаромга қарамаслик 32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан ай- рилмаслик 33. Сеҳр-жоду қилмаслик 34. Ёмон сўзларни эшитмаслик 35. Илм таҳсил этиш 36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш 37. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш 38. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик. 39. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик. 40. Аллоҳ учун ейиш, едириш 41. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш Мен ҳам намоз ўқийман 71 42. Молининг закотини бериш 43. Ҳайз ва нифос ҳолатида хотинига яқин- лашмаслик 44. Қалбини маъсият ва ёмонликлардан то- залаш 45. Кибр қилмаслик 46. Етимнинг молини сақлаш 47. Беш вақт намозни вақтида ўқиш 48. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг мо- лини емаслик 49. Аллоҳга ширк келтирмаслик 50. Ароқ ичмаслик, қимор ўйнамаслик, пора олмаслик, пора бермаслик 51. Зинодан қочиш 52. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик. МАСЖИД ОДОБЛАРИ Масжидга бормоқчи бўлган киши, аввало мукаммал таҳорат олиб, покиза либосларни кийиб, иложи бўлса, ёқимли хушбўйликлар- дан суриб бориши талаб қилинади. У ерга борганида нохуш ҳиди билан мусулмонлар- га озор беришдан сақланиши лозим. Мисол учун, хом пиёз, саримсоқ пиёз каби нарсалар- ни истеъмол қилиб, масжидга бориш макруҳ- дир. Чунки одамларга озор берадиган нохуш ҳидлар фаришталарга ҳам озор бериши ҳақи- да Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) огоҳ этганлар. Ювилмаган, ҳидланиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси 72 қолган кийимларда бориш масжид одобига хилоф ҳамда мусулмонларга нисбатан ҳур- матсизликдир. Аллоҳ таоло: « Download 4.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling