Мен ҳам намоз ўҚийман
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Men-ham-namoz-oqiyman
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишроқ намози
Таҳиятул масжид намози
Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намо- зи «таҳийятул масжид» дейилади. Бу намоз- ни икки ёки тўрт ракат ўқиса бўлади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийятул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарз- га қўшиб таҳийятул масжидни ўқиганлик са- вобини олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийятул масжид намозини ўқиганлик савобига эриш- майди. Таҳийятул масжидни масжидга кир- ган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат. Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бирортангиз масжидга Мен ҳам намоз ўқийман 77 кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқи- син”, деганлар» (Имом Бухорий, Муслим, Тер- мизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган). Ҳанафий мазҳабида имом хутба қилаётган бўлса, таҳийятул масжид ўқилмайди. Шунин- гдек, ҳанафий мазҳабида намоз ўқиш макруҳ пайтларда ҳам таҳийятул масжид ўқилмайди. Намозхон масжидга кириши билан фарз на- мозни ёки бошқа бир намозни ўқисаю, таҳий- ятул масжидни ўқишни ният қилса, таҳийя- ти масжид ўрнига кифоя қилади. Борди-ю, масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя. Ишроқ намози Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбар (сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бомдод намо- зини жамоат билан ўқиса, сўнг қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракат намоз ўқиса, унга бир ҳаж ва бир умранинг савоби тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, деган- лар» (Имом Термизий ривоят қилган). Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз «Са- лотуш-шуруқ» (Ишроқ намози) дейилади. «Шу- руқ» қуёш чиқишини англатади. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир. Download 4.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling