Мен ҳам намоз ўҚийман
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Men-ham-namoz-oqiyman
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасбеҳ намози
Аввобийн намози
Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракатдир. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади. Таҳажжуд намози Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракат- дир. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз «таҳажжуд намози» деб аталади. Шунингдек, бу намоз «қиём намози» деб ҳам аталади. Дастлаб бу намоз вожиб бўлган эди, бир йил- чадан кейин вожиблиги насх қилинган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 80 Таҳажжуд нафл намозларининг энг афзали- дир. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақт- да ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Таҳажжуд намозини хуфтондан сўнг ухлаб, кечанинг иккинчи ярмида ўқиш афзал. Уйғони- шига ишончи бўлмаса, хуфтон намозидан кей- ин ўқиб олса ҳам жоиз. “Раддул муҳтор” соҳи- блари таҳажжуд намозига: «Ҳар бир хуфтондан кейин ўқилган намоз» деб таъриф берган. Тасбеҳ намози Тасбеҳ намози тўрт ракатли нафл намози бўлиб, ҳар ракатда 75 марта “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дея тасбеҳ айтилади. Тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби қуйи- дагича: Ният қилиниб, “Аллоҳу акбар”, деб намозни бошлагач, сано ўқилгандан кейин 15 марта “Субҳоналлоҳи...” ўқилади. Аъузу ва басмала айтилиб, Фотиҳадан кейин яна бир сура ўқилгач, 10 марта “Субҳоналлоҳи...” айтилади. Рукуда “Субҳоналлоҳи” 10 марта, “Самиаллоҳу ли ман ҳамидаҳ” дея турилиб, қиёмда 10 марта “Субҳоналлоҳи...” ўқилади. Саждада 10 марта, саждадан такбир билан турилиб, ўтирган ҳолатда 10 марта, иккинчи саждада ҳам 10 марта “Субҳоналлоҳи...” ай- тилгач, бу тасбеҳ бир ракатда жами 75 марта ўқилган бўлади. Мен ҳам намоз ўқийман 81 Кейин иккинчи ракатга турилади ва ракат аввалида 15 марта, Фотиҳа ва яна бир сура ўқилгач, 10 марта “Субҳоналлоҳи...” айти- лади. Иккинчи ракат аввалги ракатдагидек тартибда адо этилади. Ўтирилгач, ташаҳҳуд ва салавот ўқилиб, учинчи ракатга турилади. Шу тарзда тўрт ракатда ўқилган тасбеҳлар сони 300 тага етади. Тасбеҳ намозининг фазилати улуғлигига бу ҳадиси шариф далолат қилади. Жаноби Фахри Коинот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакилари ҳазрати Аббос (розияллоҳу анҳу) га: “Амаки! Сизга бир яхшилик қилайинми?” дедилар ва тасбеҳ намозининг ўқилишини ўргатдилар. Бу намозни ўқиган кишининг аввалги ва кейинги, эски ва янги, каттаю ки- чик, ошкораю махфий, билиб - билмай қилган гуноҳларининг барчасини, ҳатто Олиж воҳа- сининг қумлари қадар кўп бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечиришини айтдилар. Сўнг: “Қодир бўлсангиз, бу намозни ҳар куни бир марта ўқинг. Ҳар куни ўқиёлмасангиз, ҳар жума куни бир марта ўқинг. Бунга кучингиз етма- са, ҳар ойда бир марта ўқинг. Бунга ҳам қо- дир бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда бир йилда бир марта ўқинг. Буни ҳам бажаролмасангиз, умрингизда бир марта бўлса-да бу намозни ўқинг”, дедилар (Имом Термизий ва Абу До- вуд ривояти). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling