Мен ҳам намоз ўҚийман


ъалҳа лана ажров-ва зухров-важъалҳа лана


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/55
Sana28.09.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1689453
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
Men-ham-namoz-oqiyman

ъалҳа лана ажров-ва зухров-важъалҳа лана 
шафиъатам-мушаффаъта.
Маъноси: Ё Аллоҳ! Бу қиз болани жаннат-
да бизни қарши олувчи, мукофот ва захира 
қил. Бу қизни бизга шафоати мақбул шафо-
атчи қил.
Бу дуоларни билмаганлар «Аллоҳуммағ-
фирлий ва лаҳу ва лил-муъминийна вал 
муъминат».
Яъни, Ё Аллоҳ, мени ва уни, эркак ва аёл 
барча мўминларни кечир», дея дуо қилсалар 
ёки «Роббана атина фид дуня...» дуосини 
ўқисалар ҳам бўлади.


Мен ҳам намоз ўқийман
53
Жаноза намозининг бошланишига улгур-
маган киши жамоатга тезда қўшилиб, ифти-
тоҳ такбирини айтади ва имомга иқтидо қи-
лади. Имом салом берганидан кейин, тобут 
кўтарилмасдан олдин қолган такбирларнинг 
ўзини айтади.
Тушган, ўлик туғилган болага жаноза ўқил-
майди. Унга исм қўйилиб ювилади ва матога 
ўраб кўмилади. Тирик туғилиб ўлган болага 
ҳам исм қўйилиб, ювилиб, жанозаси ўқилади.
ҲАЙИТ НАМОЗИ
1. Ҳар бир намозни бошлашдан аввал ният 
қилингани каби ҳайит намозини бошлашдан 
олдин ҳам ният қилинади. «Юзимни Каъба-
нинг бир тарафига қаратиб, шу имомга иқти-
до қилиб, шу вақт Рамазон (ёки Қурбон) ҳа-
йити намозини Аллоҳ таоло учун ўқишни 
ният қилдим», дейилади. 
2. Сўнг имом «Аллоҳу акбар», дея ифти-
тоҳ такбирини айтгач, жамоат ҳам қўлларини 
кўтариб, ифтитоҳ такбирини ичларида ўзла-
ри эшитадиган даражада айтади.
3. Сўнг ҳамма ичида, ўзи эшитадиган дара-
жада сано ўқийди. Сўнг имом кетма-кет қўл-
ларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир 
айтади. Имом ҳар бир такбир айтганида жа-
моат ҳам унинг ортидан қўлларини кўтариб 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
54
такбир айтади. Бу такбирларнинг биринчи ва 
иккинчи такбиридан сўнг қўллар ён томонга 
туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар 
боғланиб, киндик остида тутилади.
4. Сўнг имом ичида «Аъузу»ни ва «Бисмил-
лаҳ»ни айтиб, овоз чиқариб Фотиҳа сурасини 
ва яна бир сурани ўқийди, руку ва икки марта 
сажда қилинади.
5. Руку ва саждадан сўнг иккинчи ракатга 
турилади. Имом Фотиҳа сураси ва бир сура 
ўқигач, рукуга бормай, худди биринчи ракат-
даги каби уч марта такбир айтилади. Сўнг 
тўртинчи такбир айтилиб, рукуга борилади 
ва икки марта сажда қилинади. Сўнг чўкка 
ўтириб ташаҳҳуд, салавот, дуо ўқилиб салом 
берилади ва намоз тугайди. Кейин имом мин-
барга чиқиб хутба қилади, сўнг дуо қилинади.

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling