Мен ҳам намоз ўҚийман


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/55
Sana28.09.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1689453
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
Bog'liq
Men-ham-namoz-oqiyman

Саҳарларда улар (Ал-
лоҳдан) 
мағфират сўрар эдилар”, деб марҳа-
мат қилган (Зориёт, 18). Расулуллоҳ (соллал-
лоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Аллоҳ 
таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири 
қолганида “Ким менга дуо қилади, Мен унга 
ижобат қилай, ким Мендан сўрайди, Мен 
унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан 
кечирим сўрайди, Мен уни кечирай”, дейди” 
(Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) бундай де-


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
74
гани ривоят қилинади: “Сафлар Аллоҳ йў-
лида жипслашганида, ёмғир ёққанда, фарз 
намозлари адо этиладиган вақтларда ос-
мон эшиклари очилади. Бу пайтларда дуо 
қилишни ғанимат билинг”. Мужоҳид (раҳ-
матуллоҳи алайҳи) айтади: “Намоз энг яхши 
вақтга белгиланган. Шунинг учун намозлар-
дан сўнг дуо қилишни қўйманг”.
Пайғамбар (алайҳиссалом): “Азон ва иқо-
мат орасидаги дуо рад қилинмайди” (Абу 
Довуд, Термизий ривояти); “Рўзадорнинг ду-
оси қайтарилмайди” (Термизий, Ибн Можа 
ривояти), деганлар.
Ҳақиқатда, вақтлар ҳолатлар сабабли ша-
рофатга эга бўлади. Зотан, саҳар вақтида 
қалб соф, ихлосли ва чалғитадиган нарса-
лардан холи бўлади. Арафа, жума кунлари 
эса ҳимматлар бирлашадиган, қалблар Ал-
лоҳ азза ва жалла раҳматига бир бўлиб юз-
ланган вақтлардир. Сажда ҳам дуо ижобатига 
яқин ҳолатлардан. Абу Ҳурайра (розияллоҳу 
анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам)нинг бундай деганларини ривоят қилади: 
Банда Раббисига энг яқин бўладиган ҳола-
ти сажда қилган вақтидир. Бас, шу вақтда 

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling