Мен ҳам намоз ўқийман
75
рилдим. Рукуда Раббни улуғлангиз, саждада
эса дуони кўпайтиринг, у вақт дуоларин-
гиз ижобат бўлишга яқин вақтдир” (Имом
Муслим ривояти).
НАФЛ НАМОЗЛАР
Киши ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча
тарзда ўқийдиган намоз – нафл намоз ҳисоб-
ланади. Бу намозни Аллоҳ таоло мўминлар
зиммасига фарз каби мажбурий қилмаган,
балки ихтиёрий тарзда адо этилади.
Нафл намозлари икки хил бўлади:
1. Беш вақт фарз намозларига тобе бўлган
нафллар. Булар фарзлардан олдин ёки кейин
ўқиладиган намозлар бўлиб, улар «сунани ра-
вотиб» дейилади.
2. Беш вақт намозлардан ташқари мустақил
ўқиладиган намозлар. Булар жумласига зуҳо,
таҳажжуд, ҳожат сўраш кабилар киради.
Нафл намозларни ўқиш тартиби
Кундузги нафл намозларини тўрт
ракат-
дан, кечқурунги нафлларни эса икки ракатдан
ўқиш суннат амаллардан. Қиёмда туришга қо-
дир бўла туриб ўтирган ҳолда нафл намозла-
ри ўқиш жоиз, лекин савобнинг ярмига эри-
шади. Агар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам) шундай ҳам намоз ўқиганлар деб
ўқиса, ҳам намознинг, ҳам суннатга амал қил-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
76
ганнинг савобига эришади. Аммо тик туриб
ўқишга қодир бўлмаган кишининг ажри тик
туриб ўқиган кишининг ажри билан баробар
бўлади. Ўтириб ўқийдиган киши,
агар узри
бўлмаса, бошқа намозлардаги ташаҳҳуд ўқи-
ётган кишидек чап оёғи устига ўтириб, ўнг
оёғини тик қилади. Нафл ўқишга киришган
кишининг намози, агар икки ракатни тўлиқ
тугатмай бузилса, қазосини ўқиши вожиб.
Do'stlaringiz bilan baham: