Мен ҳам намоз ўҚийман


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/55
Sana28.09.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1689453
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Bog'liq
Men-ham-namoz-oqiyman

САҲОБАЛАР ЎҚИГАН ДУОЛАР
Ҳазрат Абу Бакр
(розияллоҳу анҳу) дуоси
Ё Аллоҳ! Менга имон, сидқидиллик, соғ-
лиқ, офият ва соғлом бир ният бер.
Ё Аллоҳ! Умримнинг охирини энг хайрли-
си, амалимнинг ниҳоясининг хайр лиси ва Се-
нинг жамолингни кўрадиган кунимни кунла-
римнинг энг хайрлиси қил!
Ҳазрат Умар
(розияллоҳу анҳу) дуоси
Ё Аллоҳ! Мени ногаҳон ўлимдан ё ғафлатда 
қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан 
асрашингни сўрайман.
Ё Аллоҳ! Мени яхшилар орасида ўлдир, 
ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва ях-
шилар қаторига қўшгин.
Ҳазрат Али
(розияллоҳу анҳу) дуоси
Ё Аллоҳ! Бало ва мусибатлардан, омад-
сизликдан, душманлар билан тортишишдан
ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калта-
кланишдан мени асра.
Ё Аллоҳ! Менинг гуноҳларим Сенга зарар 
қилмайди. Сенинг менга марҳамат қилишинг 
Сенинг марҳаматингни камайтирмайди.


Мен ҳам намоз ўқийман
93
Абдуллоҳ ибн Масъуд
(розияллоҳу анҳу) дуоси
Ё Аллоҳ! Сендан ўзгармас кучли имон, ту-
ганмас неъмат ва хулд жаннатининг энг юқо-
ри даражасида Пайғамбаринг билан бирга 
қилишингни сўрайман.
Эй Раббимиз! Келишолмаганларимизни 
яраштир, бизни Ислом йўлига ҳидоят айла, 
бизни зулматдан ёруғликка чиқар. Биздан 
ошкор ва яширин барча ёмонликларни кет-
каз. Кўзларимизга, қулоқларимизга, қалбла-
римизга, ишларимизга, аёлларимизга ва 
фарзандларимизга барака ато айла, гуноҳла-
римизни кечир. Шубҳасиз, Сен марҳаматли 
ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъма-
тингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъ-
матингни биздан аяма! («Ал-Канз», «Ал-Мун-
таҳаб»дан.)
Абдураҳмон ибн Авф
(розияллоҳу анҳу) дуоси
Абу Ҳайёж Асадий (розияллоҳу анҳу)дан: 
«Бир куни Байтуллоҳни тавоф қилаётган бир 
одамнинг тинимсиз: «Ё Аллоҳ! Мени наф-
симнинг очкўзлиги (тамагирлиги)дан асра!» 
дея дуо қилаётганини кўрдим. Унга яқинла-
шиб дедим:
– Аллоҳдан шундан бошқа сўрайдиган 
нарсанг йўқми? Фақат бир дуони қайтаряпсан?


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
94
– Агар нафсимнинг очкўзлигидан (тама-
гирлигидан) сақлансам, на ўғрилик, на зино 
ва на бирор гуноҳ қиламан, – деди.
Қарасам, у одам Абдураҳмон ибн Авф (ро-
зияллоҳу анҳу) экан (Тафсири Ибн Касирдан).

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling