Мен ҳам намоз ўқийман
97
илла анта, субҳанака, инний кунту ми-
наз-золимийн”.
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен
(барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат,
мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим»
(Анбиё сураси, 87-оят).
Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан: «Бир
куни Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам)нинг бундай дуо қилаётганларини
эшитдим:
«Аллоҳумма инний асъалука бисми-
кат-тоҳирит-тоййибил-мубарокил-аҳа-
бби илайкал-лазий иза дуъийта биҳи
ажабта ва иза суилта биҳи аътойта
ва изас-турҳимта биҳи роҳимта ва из-
ас-туфрижта биҳи фаррожта».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, сенга суюкли, пок, гў-
зал ва муборак исминг билан Сендан сўрай-
ман. У исминг-ла дуо қилинса, қабул этасан.
Унинг ҳурматидан Сендан бир нарса сўралса,
берасан. Унинг ҳурматидан марҳамат истал-
са, марҳамат этасан. Унинг ҳурматидан Сен-
дан қийинчиликлардан халос бўлиш сўрал-
са, қутқарасан. Ғам-андуҳларни кетказасан»
(Ибн Можа. «Дуо», 3859-ҳадис).
Асмо бинти Язид (розияллоҳу анҳо)дан:
«Жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: Исми
Аъзам ушбу икки оятдадир: «
Ва илаҳукум