"мен-боламан" машқи


Download 24 Kb.
Sana11.05.2023
Hajmi24 Kb.
#1454512
Bog'liq
МЕН-БОЛАМАН машқи


"МЕН-БОЛАМАН" машқи

Ота-оналарни "Мен-боламан" ўйинини ўйнашга таклиф қилинади. Бунда асосан, ота-оналар ўз тажрибаларига таянган ҳолда ўз ёшликлари ҳақида гапирадилар. Масалан; Ю.П.Азаров ўзини тутган услуби ҳақида қуйидагича тушунча беради:


"Менинг усулим", мен ўзимнинг болалигимга қайтаман» болаликдаги ҳис қилишимни эсга оламан, яъни болаликдаги енгилликни, ўзимни бутун катта ёшдалигим билан бошқарувчи образимни ўз ҳолатига ташлайман. Менинг ташқи катта ёшдалигимда эса бошқарувчи образи, маъмурият ролимни бажараман. Ўйин давомида болаларимга нисбатан ўзаро муносабатда бўлиш жараёнининг ижобий муносабат қонун-қоидаларининг турлари қуйидагичадир; Бунга одоб-ахлоқ, тартиб-интизом, яхши кайфият, ростгўйлик, адолатпарварлик ҳақида тушунча бериш, ўзимни тушунтириш бўйича хатти-ҳаракатларимни тўғри тутишим учун дастлаб мияда ўйлаб, кейин биринчи сўзни айтиш керак бўлади, деб ҳисоблайман. Бу эса муносабат формуласи ҳисобланади:
Эсингиздами, ёш бола пайтингизда қанақа ўйинни кўпроқ яхши кўрар эдингиз? Эсладингизми? Энди эса, фарзандингиз ёки набирангизни, шу ўзингиз ўйнаган ўйинни ўйнашга таклиф қилинг. Ўйин пайтида ўзингиз ҳам болаларча, ўз шеригингизни қўлидан ушлаб, улар билан биргаликда ўйинни ўйнашга таклиф қилинг. Бу эса, болангизнинг ўзига бўлган ишончни оширади, натижада у ўзини сардордай ҳис қилади.
Бу яқинлик эса, сиз билан бола биргалигида ўйиннинг йўл-йўриқларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишга олиб келади. Сиз эса, бу орқали боланинг ноанъанавий тафаккури, ички дунёси, фаҳм - фаросати, ақл идрокини бойитишга, намунавийлик ва янгиликларни ҳис қилишига эришасиз. Бу каби муносабат орқали балки унга жуда яқин бўлиб қоларсиз.
Download 24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling