Мен, Фарғона вилоят дсэнм бўлим мудири Ғ. Абдуллаев, вилоят «Она ва бола» сиҳатгоҳи катта хамшираси М


Download 33.5 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi33.5 Kb.
#1324431
Bog'liq
МАЪЛУМОТНОМА СЭС 29.08.2019


29.08.2019 йил Бешариқ тумани
вилоят «Она ва бола» сиҳатгоҳи
МАЪЛУМОТНОМА
Мен, Фарғона вилоят ДСЭНМ бўлим мудири Ғ.Абдуллаев, вилоят «Она ва бола» сиҳатгоҳи катта хамшираси М.Умарова билан биргаликда сиҳатгоҳнинг «Она ва бола» бўлимини 2, 4, 11, 13 секцияларида хоналарни кўриб беморлар билан сухбатлашдик. Хоналардаги беморлар томонидан хеч қандай шикоятлар билдирилмади. Лекин, хоналар жорий таъмирлашга мухтож. Муолажа хонасида хамшира Г.Убайдуллаева, 28.08.2019 йил куни олинган 8 литр зарарсизлантирувчи восита бор, маркировка қилинмаган. Бундан ташқари хонада бактероцид лампа бор, ишчи холатда. Фақат дафтари юритилмаган. Дори воситаларини сақлаш учун совутгич ўрнатилган, ишчи холатда. Совутгичда термометр йўқлиги сабабли варақага белгилаб борилмаган. Ходим учун фақат бир дона бир марталик стерил перчатка бор. Беморлар учун биринчи ёрдам дори воситалари билан тўлиқ таъминланган.
«Оналар» бўлими 21, 24, 27 секциялар кўрилганда беморлар томонидан хеч қандай шикоятлар билдирилмади. Фақат 34 хонада даволанаётган Қўқон шахридан келган М.Мадалиева томонидан унитазга сув келмаётганлиги, хонадан ёқимсиз хид келаётганлиги, овқатларнинг таркиби тўлиқ эмаслиги, 27.08.2019 йил кунидан бери даволовчи врач томонидан кўрик ўтказилмаганлиги тўғрисида шикоят қилди. Бўлимнинг муолажа хонаси хамшира И.Турсунова ишламоқда, хонада 28.08.2019 йил кунида олинган зарарсизлантирувчи воситадан 2 литр бор, маркировка қилинмаган. Хонада бактероцид лампа бор, таъмирталаб холатда. Дафтари юритилмаган. Дори воситаларини сақлаш учун совутгич ўрнатилган, ишчи холатда. Совутгичда термометр йўқлиги сабабли варақага белгилаб борилмаган. Хонада бир марталик стерил перчатка мавжуд эмас. Беморлар учун биринчи ёрдам дори воситалари билан тўлиқ таъминланган, ўрнатилган 6та ёритиш лампасидан биттаси ишлайди.
Сиҳатгоҳ ошхонасида 9 нафар ходим ишлайди, барча ходимлар тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишган. Пархез хамшираси О.Хўжаназарова, бош ошпаз С.Ахмедова томонидан ошхона ва махсулотларни сифати назоратга олиниб, кунлик таомномалар тузилиб, тасдиқлатиб борилмоқда, лекин овқатларни тўйимлилигини (калорийност) текшириб бориш йўлга қўйилмаган. Кунлик овқатларнинг намуналари олинмоқда. Ошхонанинг сан.гигиеник хонасида тозалов ишлари ўтказилмаган. Ошхонада биринчи овқат учун 93 дона, иккинчи овқат учун 107 дона идиш мавжуд. Идишларни ювиш хонасида (ходими У.Жўраева) бир дона идишларни ёғсизлантириш жихози бўлиб, таъмирталаб ахволда. Идишларни ювиш учун 3 дона ванна ўрнатилган, фақат битта ваннадан фойдаланилади. Ходимлар идиш ювиш тартибини билишмади. Ошхона учун 28.08.2019 йилда олинган 8 литр зарарсизлантирувчи воситадан 4 литр қолдиқ мавжуд. Ошхонадаги ходимлар учун хожатхона мавжуд, лекин қўл ювиш учун кран ишламайди. Овқатланиш зали 120 ўринга мўлжалланган, беморлар бир сменада овқатланиши учун шароит яратилган. Залнинг санитария холати қониқарли.
Сиҳатгоҳнинг зарарсизлантирувчи воситалари билан таъминланиши бўйича 2019 йил январ ойида жами 800 литр гипохлорид натрий олинган бўлиб, шу кунга 256 литр қолдиғи мавжуд. Зарарсизлантирувчи воситаларини қабул қилиш, сақланиши ва сарфланиши хўжалик ишлари бекаси З.Мазокировага юклатилган бўлиб, воситалар асосий бинонинг ертўла қисмида алохида ажратилган хонада сақланмоқда. Воситаларнинг кирим чиқими бўйича бека томонидан дафтар юритилмаган. Сиҳатгоҳнинг атрофии тўлиқ ўралган, санитария холати қониқарли. Тозалов ишлари мунтазам ўтказилиб борилмоқда, қаттиқ чиқиндилар учун алохида жой ташкил этилган ва Бешариқ туман «Тоза худуд» ДУК томонидан шартнома асосида ташиб кетилади. Ходимлар учун худудда 2 кўзли хожатхона мавжуд бўлиб, сув тармоғи тортилган, лекин эркаклар томонда раковина кран йўқ, аёллар томонда кран ишламайди. Хожатхонада умуман зарарсизлантириш ишлари ўтказилмаган.
Сиҳатгоҳда карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларга гумон қилинганда хабар бериш схемаси, шахсий химоя аптечкаси, шахсий химоя кийимлари, намуна олиш жамланмаси ташкил этилмаган. 2019 йил бошида Бешариқ тумани ДСЭНМ мутахассислари томонидан семинар машғулотлари ўтказилган.
Фарғона вилоят ДСЭНМ бўлим мудири: Ғ.Абдуллаев


Сиҳатгоҳ ката хамшираси: М.Умарова
Download 33.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling