Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш баённомаси 2021 йил 27 февраль 1-сон


Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан


Download 162.5 Kb.
bet2/9
Sana28.03.2023
Hajmi162.5 Kb.
#1304572
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-Мактаб Директор, КУК ахбороти

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан


Эшитилди. 1-масала юзасидан: мактаб директори З.Боймуродов “2021 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятларининг бажарилиши ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан” ахборот берди.
Касаба уюшма қўмитаси раиси О.Нортоева – “Касаба уюшмаси қўмитасининг 2021 йил давомидаги фаолияти” ҳақида ҳисобот берди.
Ҳисобот юзасидан музокорага сўзга чиқдилар: Нортоева О. О.Курбонбоев. М.Холматова ва М.Эгамовлар олиб борилган ишлар ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб, касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолиятини “қониқарли” деб топиш таклифини билдирдилар. Жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси М.Холматова - мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Далолатнома юзасидан музокорага сўзга чиқдилар: Б.Турдибоев,З.Каландарова ва М.Эгамовлар далолатномани мукаммал тайёрланганлиги, бажарилмаган бандларни келгуси йилда бажарилишига эътибор кучайтириш лозимлигини таъкидлашдилар ҳамда далолатномани тасдиқлаш таклифини билдирдилар.
Таклиф бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш биринчи масала юзасидан қарор қабул қилди (қарор илова қилинади).

Йиғилиш раиси: З.Боймуродов


Йиғилиш котиби: Ф.Мирзаева


Бахмал тумани 79-умумтаълим мактаб муассаса меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши


Қ А Р О Р И

2021 йил 27 февраль 1-1-сонли Октош КФЙ


Муассаса маъмурияти билан касаба уюшма қўмитаси ўртасида «Жамоа шартномаси» бандларининг
2020 йил давомида бажарилиши аҳволи тўғрисида.


Муассаса меҳнат жамоаси умумий йиғилиши ҳайъати


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2020-2023 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори Фарида Соатова ва касаба уюшма қўмитаси раиси Манзура Сайфуллаеваларнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин(1- ва 2-илова).


2. Жамоа шартномаси бандлари бажарилиши текширув далолатномаси тасдиқлансин.
3. 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин.
4. Жамоада касаба уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган ишларни ОАВ да ёритиб бориш ва “веб-сайт”ларга жойлаштириб бориш касаба уюшмаси қўмитаси раиси зиммасига юклатилсин.

Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling