Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган


Download 158.32 Kb.
bet6/22
Sana23.04.2023
Hajmi158.32 Kb.
#1392114
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
жамоа-шартномаси ирригация (Автосохраненный)

VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, Бўлим Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланишини ва назорат қилинишини тарафлар ўз зиммасига оладилар.
Ички интизомни белгиловчи ҳужжатлар ходимларга таништирилиши Иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Интизом қоидалари билан таништирилмаган ходимга мазкур қоидаларнинг бузилиши важи билан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин эмас.
6.2. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси:
6.2.1. ходимларни ишдаги муваффақиятлари учун тармоқ ва давлат мукофотларига тақдим этишни;
6.2.2. ходимларни меҳнатдаги ютуқлари учун ҳамда юбилей саналарида (50, 55, 60 ёшга тўлганда):
пул мукофотлари билан;
ташаккур эълон қилиш билан;
қимматбаҳо совғалар билан;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда чет элда жойлашган санаторийлар ва дам олиш уйларига йўлланмалар тақдим этиш йўли билан рағбатлантиришни ўз зиммасига олади.
6.2.3. Мехнат Кодексининг 173-моддасига кўра иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланади. Ушбу компенсация пулини тўлаш харажатлари хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар суммасининг 30 фоизи доирасида амалга оширилади. Бунда хўжалик ҳисобидаги корхоналар (бирлашмалар)да ва ташкилотларда компенсация тўлаш хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун фойдани тақсимлаш сметаларида назарда тутилган, корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:



От кучи сони

Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори

100 от кучидан юқори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари

70 от кучидан 100 от кучигача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари

70 от кучигача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

6.3. Касаба уюшмаси қўмитаси ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиб боради.
6.4. Ходимлар ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига, меҳнат интизомига ва дресс-кодга риоя қилишлари шарт.

Download 158.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling