ж) ходим томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар;
-Хайдовчилик тоифасига ва малакасига эга ҳайдовчи ўз соғлиги яхши бўлмаса ва ўзини яхши хис қилмаса шунингдек юк машинаси, тиркамаси носоз ҳолда бўлса қатъиян ишга чиқмаслиги имкон қадар бу ҳақида иш берувчини олдиндан огоҳлантириши шарт
|
- Ходим об -ҳаво ноқулай пайтда вазиятга қараб ҳаракатланишни тўхтатиши мумкин.
- Ходим cафар ҳамда машрутдаги қатнов даврида юк машинаси, тиркамаси бузилиб ёки носоз ҳолга келиб қолса ўз бошимчалик қилиб ҳайдамаслик, ҳаракатни тўхтатиши ва автосервиз ёки жамият базасига соз холга келгунча қатъий ўз назоратига олиши керак.
-Ходим жуда эхтиёткорлик билан юк ташиш ва йўл қоидаларига амал қилиб тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланиши талаб этилади.Агар йўл транспорт ҳодисаси ёки жаримаси содир қилса унинг оқибатларига ўзи жавоб беради ҳамда юк машинасига, тиркамасига, ташилаётган юкга етказган зарарни тўлиқ қоплаб беради.
Хар қандай ҳолатда ва вазиятда ходимдан техника хавсизлиги қоидаларига риоя қилиши талаб этилади.
-Юк машинаси ва тиркамасининг техник холати ва тозалигини авайлаб асраб бориш назорати шахсан ҳайдовчини ўзига юклатилади.Техник нотўғри фойдаланиш ва носоз ҳолга келтириб қўйса ходим ҳисобидан таъмирланади
|
|
8. Иш берувчининг мажбуриятлари;
|
а) ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ва маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш;
|
б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш;
|
в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;
|
г) хавфсиз ва самарали меҳнат учун шарт-шароитлар яратиш, ходимни ўқитиш, унга меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароити тўғрисида йўл-йўриқ бериш;
|
д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш;
|
ж) қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;
|
|