Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қўшимча келишувнинг намунавий шакли


Download 104.5 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi104.5 Kb.
#1187578
Bog'liq
MeÒ³nat shartnomasiga Ñ zgartirishlar kiritish tÑ Ò risidagi Ò Ñ




Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қўшимча келишувнинг намунавий шакли



20.10.2019 йилдаги 43-сонли меҳнат шартномасига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1-сонли ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ

Ташкент ш. 2021 йил 23 март



«Гулистон» МЧЖ номидан Устав асосида ҳаракат қилувчи Директор Ахмедов Акбар Алимович (кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб аталади), бир томондан, ҳамда офис менежер Рахманов Рахимжон Саидович (кейинги ўринларда «Ходим» деб аталади), бошқа томондан қуйидагилар ҳақида меҳнат шартномасига қўшимча келишув туздилар:
1. Меҳнат шартномаси қуйидаги мазмундаги 2.5-банд билан тўлдирилсин:
«2.5. Ходим қўшимча тарзда кассир вазифаларини лавозим йўриқномасига мувофиқ бажариш мажбуриятини олади».
2. Меҳнат шартномасининг 3.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.1. Иш ҳақи 3 500 000 (уч миллион беш юзнинг) сўм миқдорида белгиланган, улардан: 2 500 000 (икки миллион беш юзнинг) сўм – асосий офис менежери иши учун ва 1 000 000 (бир миллион) сўм – бир неча касбда ишлаш асосида кассир вазифаларини бажарганлик учун.
3. Меҳнат шартномасининг ушбу келишувда тилга олинмаган бошқа шартлари ўзгармайди.
5. Ушбу келишув 2021 йил 23 мартда кучга киради. Унинг амал қилиш муддати – кассир лавозимига асосий ходим қабул қилингунига қадар.
6. Қўшимча келишув бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, ­­­­________тилида тузилган, унинг биринчи нусхаси иш берувчида сақланади, иккинчиси ходимга берилади.

Тарафлар имзолари ва реквизитлари:

Иш берувчи Ходим
__________________ ________________



Download 104.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling