Меҳнат ҳуқуқ бўйича 1 казус


Download 22.09 Kb.
bet1/4
Sana14.08.2023
Hajmi22.09 Kb.
#1666872
TuriКодекс
  1   2   3   4
Bog'liq
Мехнат казус


Меҳнат ҳуқуқ бўйича 1 казус
2021 йилдан бери фуқаро Б.Усмонов Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда эди. 2023 йил 14 мартда у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2 қисми, 2-банди билан бекор қилинди ва унинг ўрнига Тошкент шаҳридан келган мутахассис П.Акбаров билан меҳнат шартномаси тузилди. Бироқ, Б.Усмонов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги иш берувчи буйруғи суд томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилди ва мазкур буйруқ ғайриқонуний деб топилди ҳамда у ўз ишига (директор ўринбосари) қайта тикланиши тўғрисида суд қарори қабул қилинди. Мазкур суд қарори ижроси эса, директорга унинг қайнотаси бўлмиш П.Акбаров билан меҳнат шартномасини бекор қилиши кераклигини билдирар эди. Қайнотасини ишдан кетишини хоҳламаган мактаб директори туман халқ таътими бўлими мудирига шикоят қилди. Унинг шикояти мазмуни қуйидагича эди: биринчидан, мактабда Б.Усмоновнинг шахсий обрўйи етарли эмас. Иккинчидан, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари математик ҳисоб-китобларни пухта ўзлаштирган бўлиши лозимлиги. Б.Усмонов эса, аслида тарих фани мутахассиси бўлганлиги учун дарсларни тўғри тақсимлашда қийналаётганлиги. Учинчидан, директор сифатида у мактабда йўқ вақтларида фақат қайнотаси-ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари П.Акбаровга мактаб ички ишларини ишониб топшириши мумкинлигини билдирди. Директор фикрларини асосли деб топган Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими мудири мазкур суд қарори устидан аппеляция шикоятини ёзиш тартибини сўраб Тошкент давлат юридик университетининг Юридик клиникасига мурожаат қилди. Уларнинг билдиришича мазкур шикоят аризаси мазмунида П.Акбаровни ишда олиб қолиш ва Б.Усмоновни ишга тикламаслик сабаблари акс этиши лозим.
Саволлар: Ўзаро яқин қариндошлар бир давлат корхонасида ишлаши мумкинми? Бу саволни таҳлил қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли нормасидан фойдаланинг.

Download 22.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling