Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


) Бекор туриб қолинган вақтда тўлов


Download 390.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana03.12.2023
Hajmi390.28 Kb.
#1806685
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ

5) Бекор туриб қолинган вақтда тўлов.
Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи 
сақланади.
Ходимнинг айби туфайли бекор туришга ҳақ тўланмайди. Ходимнинг 
айбисиз бекор туриб қолинган вақтда, агар у маъмуриятни бекор туришини 
бошида хабар қилса, унинг ўртача иш ҳақи сақланади.Иш берувчи ва 
ходимга тааллуқли бўлмаган сабабларга кўра бекор туриш шу миқдорда 
тўланади, агар ходим бекор туриш бошида ёзма равишда иш берувчини 
огоҳлантирган бўлса.
6) Касбларни бирлаштириш ва вақтинча йўқ ишчиларнинг 
вазифаларини бажариш.  
Ходимнинг шу корхонада меҳнат шартномасидан келиб чиққан ҳолда асосий 
иши билан бирга шу иш вақтида бошқа касб (лавозим)да қўшимча иш 
бажариши касбларни бирлаштириш сифатида қаралади.
Вақтинча йўқ ходимнинг вазифаларини бажариш деб, ўзининг асосий ишдан 
озод бўлмаганвақтда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ йўқ ходимни 
иш жойини (ўрнини) сақлаб қолганҳолда, касаллик, меҳнат таътили, сафар 
хизмати ва бошқа сабабларга кўра йўқлиги вақтида ходимни вазифасини 
бажариш деб тушуниш керак.
Вақтинча йўқ ходимнинг вазифаларини бажаришда ёки касбларни 
(лавозимларни) бирлаштириш учун қўшимча тўлов амалга оширилади. 
Қўшимча ҳақ ва нафақаларни тўлаш миқдорлари ва шартлари корхона 
томонидан мустақил равишда белгиланади, мавжуд маблағлар доирасида 
амалга оширилади ва жамоа шартномаларида (меҳнатга ҳақ тўлаш 
тўғрисидаги Низомда) белгиланади. Меҳнат шартномасида тарафларнинг 
келишувига кўра қўшимча тўлов ва устамалар ўлчамлари тегишли 385


локалмеъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ўлчамларга нисбатан конкрет 
кўрсатиб ва оширилиши мумкин. Бундан ташқари, томонлар қўшимча 
таътиллар, йил якуни бўйича юқори мукофот бошқа товонлар (компенсация) 
ҳақида келишиб олишлари мумкин.

Download 390.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling