Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида


Download 49.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi49.5 Kb.
#1010187
Bog'liq
1.саволнома


Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” IУ мажлисига тайёргарлик кўриш доирасида корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятини ўрганиш юзасидан саволнома

1. Корхона, ташкилот ва муассаса номи_______________________________


2. Корхона раҳбарининг Ф.И.Ш., телефон рақамлари___________________
3. Корхона касаба уюшма қўмитаси раисининг Ф.И.Ш., телефон рақамлари______________________________________________________________
4. Корхона техник хавфсизлиги муҳандисининг Ф.И.Ш., телефон рақамлари______________________________________________________________
5. Асосий фаолият тури_____________________________________________
6. Ишловчилар сони________________________________________________
шу жумладан:
аёллар__________________
нафақахўрлар____________
ногиронлар______________

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245 - сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида корхонада меҳнат муҳофазаси ва шароитини яхшилашга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасининг ташкил этилганлиги ва унга қаратилган маблағларни мақсадли сарфланиши;


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ҳайъати (56-66), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати (8-25“о” ) ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг (01р) 2012 йил 3 сентябрида қўшма қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларни режалаштириш бўйича тавсиялар”га риоя этилган холда корхонани жамоа шартномасида 2015 йилга мўлжалланган меҳнат муҳофазаси бўйича Битимнинг ишлаб чиқилганлиги ва уни сифати;
Битимда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар сони ҳамда уларга сарфланадиган маблағ миқдори (минг сўм), шу жумладан ҳар бир ходимга бир йилда сарфланадиган маблағ миқдори (минг сўм);
2017 йилда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бажарилган тадбирлар сони ҳамда уларга сарфланган маблағ миқдори (минг сўм).
8. Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнатни муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги Намунавий низом талабларининг бажарилиши юзасидан:
меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини бошқариш ёки маъмурий-жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасини бажарилиши (хизматларни ташкил этилганлиги);
корхона раҳбари ва унинг ўринбосалари, мутахассислар ва тузилмавий бўлим рахбарларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларининг лавозим йўриқномаларида қайд этилганлиги;
электр хавфсизлиги ҳўжалигини йўлга қўйиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, юкларни ортиш-тушириш ишларини олиб бориш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлаш, хавфлилик даражаси юқори объектларда хавфсизлик ишларини ташкил этиш бўйича жавобгар шахслар корхона буйруқлари билан белгиланганлиги;
меҳнат шароити ва муҳофазасини яхшилаш юзасидан тасдиқланган тадбирлар режаси (дастури) мавжудлиги;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси мавжудлиги ва унинг сифати.
9. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 17 ва Меҳнат кодексининг 215-моддалари ҳамда Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнатни муҳофазаси бўйича ўқув ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги Намунавий низом талабларининг бажарилиши юзасидан:
корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича кириш йўриқномаси ҳамда иш жойидаги дастлабки йўриқ бериш бўйича дастурлари мавжудлиги;
меҳнат муҳофазаси бўйича ходимлар ўқитилиши лозим бўлган иш, касб ва лавозим турлари рўйхати ишлаб чиқилганлиги ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланганлиги;
ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш бўйича комиссия тузиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи мавжудлиги;
ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билими текширилганлиги ҳақида баённомалар мавжудлиги;
ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилганлиги тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи мавжудлиги.
10. Адлия вазирлигида 1999 йил 7 январда 870-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнат муҳофазаси бўйича йўрикномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низом талабларининг бажарилиши юзасидан:
меҳнат муҳофазасига оид йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи мавжудлиги;
меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши лозим бўлган иш ва касб турлари рўйхати мавжудлиги ҳамда тасдиқланганлиги;
корхонада меъёрий талабларга жавоб берадиган меҳнат муҳофазасига оид йўриқномалар ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг сифати ҳамда касаба уюшма қўмитаси (ташкилоти) билан келишилганлиги;
меҳнат муҳофазасига оид йўриқномаларни жорий этиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи мавжудлиги;
меҳнат муҳофазасига оид йўриқномаларни ҳисобга олиш ва тузилмавий бўлинмаларга тарқатиш тартибининг олиб борилиши.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори, Адлия вазирлигида 1996 йил 28 майда 247-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнат шароитларини бахолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини шаҳодатдан ўтказиш услубияти” талабларининг бажарилиши юзасидан:
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот билан шартнома тузилганлиги;
шаҳодат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи мавжудлиги;
меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини шаҳодатдан ўтказиш жадвалининг ишлаб чиқилганлиги;
шаҳодатдан ўтказиш натижаларига кўра ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар белгиланганлиги;
меҳнат шароитлари бўйича иш жойларининг шаҳодатдан ўтказилиши натижаларини тасдиқлаш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи мавжудлиги.
12. Меҳнат кодексининг 217 моддаси талабларининг бажарилиши юзасидан:
давлат бошқарув идоралари томонидан белгиланган корхона ходимларининг махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш ҳақида меъёрлар мавжудлиги;
ходимларга махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари берилиши лозим бўлган (тасдиқланган) касб ва иш турлари рўйхати мавжудлиги;
меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда ишловчи ходимларга белгиланган меъёрларда махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари бепул берилиши;
махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари сақланиши, МБ-6 варақаси тарқатилиши, кимёвий усул билан тозалаш (ювиши) ва таъмирланиши.
13. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 17 ва Меҳнат кодексининг 214-моддалари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200 сонли буйруғи билан белгиланган ходимларининг дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тибиий кўрикдан ўтказиш талабларининг бажарилиши юзасидан:
ходимларни ишга қабул қилишда кейинчалик эса даврий (муддатида) тиббий кўрикдан ўтказилиб турилиши лозим бўлган касб ва иш турлари рўйхати мавжудлиги;
ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида тиббиёт муассасаси билан билан шартнома тузилганлиги;
меҳнат фаолияти даврида тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган ходимларни рўйхати;
ходимларни ишга қабул қилишда кейинчалик эса даврий (муддатида) тиббий кўрик натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
тиббий кўрик якунлари муҳокама қилинган мажлис баённомалари.
14. Меҳнат кодексининг 222 моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286 сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низом талабларининг бажарилиши юзасидан:
ишлаб чиқаришдаги бахсиз ҳодисаларни:

  • рўйхатга олиш журнали мавжудлиги;

- текшириш (махсус текшириш) бўйича материалларининг мавжудлиги;
-текшириш (махсус текшириш) бўйича натижалари тўғрисида корхона раҳбарининг буйруқлари мавжудлиги;
- махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларнинг бажарилиши.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60 - сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари” талабларининг бажарилиши юзасидан:
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари” талабларига мувофиқ корхона ходимларини бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлардан мажбурий суғурта қилинганлиги;
меҳнат жароҳати туфайли зарар тўловларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим (шахс)лар сони;
меҳнат жароҳати туфайли етказилган зарар суммаларнинг тўғри ҳисоблаганлиги;
иш берувчининг бухгалтериясида зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир ходим (шахс)нинг алоҳида ҳужжатлар йиғма жилдлари мавжудлиги;
зарар тўловларининг олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим (шахс)ларга ушбу тўловларни ўз вақтида тўлаб борилиши ва бу борада мавжуд бўлган қарздорлик миқдори.
16. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 23-моддаси ва Адлия вазирлигида 1995 йил 12 декабрда 196-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакили тўғрисида”ги Низом талабларига асосан:
корхонада зарур миқдордаги меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг сайланганлиги ва ўқитилганлиги ҳамда уларнинг муваффақиятли ишлашлари учун етарли шароитлар яратилганлиги;
меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари томонидан олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги;
меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни касаба уюшма қўмитаси ва меҳнат жамоаси олдида берилган ҳисоботларининг мавжудлиги.
17. Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ускуна ва дастгоҳларнинг, машина ва механизмларини эксплуатация қилиниши жараёнида хавфсизлик талабларига риоя этилиши.
18. Корхонада маиший-санитария хоналари мавжудлиги (кийимхона, исиниш, ювиниш, қўл ювиш хоналари, аёлларнинг шахсий гигиена хоналари, ичимлик суви таъминоти ва ҳ.қ.) ва уларни ўрнатилган меъёрларга асосан жиҳозланганлиги.
19. Корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича кабинет мавжудлиги ва тегишли жиҳозлар билан таъминланганлиги.
20. Корхонанинг тузилмавий бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси бўйича бурчаклар мавжудлиги, уларнинг тегишли жиҳозлар билан таъминланганлиги ҳамда сифати.
21. Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, техника хавфсизлик муҳандислари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида кенг муҳокама қилнганлиги, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилганлиги ва унинг бажарилиш ҳолатлари;
22. Бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг иш режаларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аниқ тадбирларни киритилганлиги, уларни ўз вақтида бажарилаётганлиги;
23. Йўналиш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш, малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда бошланғич касаба уюшма ходимлари ва фаоллари иштирокида семинар ва савол-жавоб кечалари ўтказиб борилганлиги;
24. Иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш, меҳнат шароитларини паспортлаштириш, ходимларга таъсир қиладиган зарарни камайтириш бўйича кўрилган чоралар;
25. Жамоа шартномаларидаги меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан битимларга “номенклатур тадбирлар”ни илова қилинганлиги.
26. Ишлаб чиқариш гимнастикаларини ташкил этилганлиги, меҳнат муҳофазаси кунлари белгиланганлиги, унинг самарадорлиги.
Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling