“менежмент “ режа 1-Мавзу. Менежмент фанининг предмети, объекти ва методи


Download 435.68 Kb.
Sana09.09.2023
Hajmi435.68 Kb.
#1674882
Bog'liq
1-mavzu



“МЕНЕЖМЕНТ “
РЕЖА
1-Мавзу. МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА МЕТОДИ
1.Менежмент фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари.
2. Менежмент объекти ва субъекти.
3. Менежмент фани фойдаланадиган усуллар.

1. Менежмент фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари.


Менежмент - инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у:
-“бошқарув ҳокимияти ва санъати”;
-“ресурcларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.
Менежмент
XX асрнинг 60- йилларида менежмент америкача бошқарув деб тушунилган, кейинчалик “илмий бошқарув” деб юритила бошланган. АҚШда ҳозирги замон бошқаруви аср бошида вужудга келган деб ҳисобланади ва Тейлор номи билан боғланади. Тейлор “бошқарув аниқ қонун ва қоидаларга таянадиган ҳақиқий илм” деб таърифлаган. Бошқарув илмининг америкалик намоёндалари ҳозирги даврни “Илмий менежмент” даври деб таърифлайдилар
Менежмент фанининг мазмуни ва моҳияти
Менежмент фанининг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида ишлай оладиган малакали бошқарувчиларни тайёрлаш, яъни талабаларда замонавий фикрни шакллантира оладиган, хўжалик юритиш ва бошқарувда янгича усулларни қўллай оладиган, шунингдек раҳбарлик санъати сирларини ўргата оладиган даражада назарий ва амалий билимлар беришдир.
Мақсади
Вазифаси
Менежмент фанининг асосий вазифаси корхоналарнинг бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунинг негизида бозорни зарур юқори сифатли истеъмол товарлари билан бойитиш, жаҳон бозорига чиқишга кенг йўл очиш ва ўз маҳсулотларини хорижий давлатларда рақобатбардош қилиб тайёрлаш, уни валютага сотиш ва бу билан республика иқтисодиётини бошқаришни ҳалқаро андозаларга олиб чиқадиган касбий маҳоратга эга бўлган мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйишнинг илмий негизини яратишдир.
.
-Юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов
-Мустақил фан
-Фаолият тури, функция
-Жараён
-Ташкилотларни бошқарувчи кишилар
-Бошқарув аппарати ёки органи
Бошқарув
Менежмент
Бугунги кунда менежмент ва бошқарув тўғрисида қуйидаги умум қабул қилинган фикрлар мавжуд:
Менежмент фани бу - бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва оқил қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. . Шундан келиб чиқиб, менежмент қуйидагиларни ўрганади:
-бошқариш назарияси ва амалиёти;
-бошқариш объекти ва субъекти;
-бошқариш принципи ва усуллари;
-бошқариш маданияти;
-менежер ва унинг фазилатлари;
-менежер рейтинги;
-бошқаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш;
-бошқариш функциялари;
-xодимларни бошқариш;
-ишлаб чиқаришни бошқариш;
-самарадорликни бошқариш;
-ўз-ўзини бошқариш;
2. Менежмент объекти ва субъекти
Менежмент объекти ва субъекти учта даражада
-Қонун чиқарувчи ҳокимият (Олий Мажлис)
-Ижро этувчи ҳокимият (ЎзР Вазирлар Маҳкамаси)
-Суд ҳокимияти
Макродаражада
Мамлакат (республика)
-Қўмиталар ва уларнинг раислар
Мегодаражада
Концерн (кўп тармоқли корпорация)
-Жамоа кенгаши ва раислар, президент
Микродаража
Корxона (фирма), корпорация
Менежмент объекти
Менежмент объекти ҳақида сўз юритганда, энг аввало, объект сўзининг луғавий маъносига эътибор бериш керак бўлади. Шу маънода объект-бу:
-биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқелик, моддий дунё, мавжудот;
-киши-фаолияти, диққат-эътибори қаратилган ҳодиса, нарса, шаxс;
-xўжалик ёки мудофаа аҳамиятига эга бўлган корxона, қурилиш, айрим участка ва б.
3.Менежмент фани фойдаланадиган усул (метод)лар
Менежмент усуллари кишиларни жамиятнинг объектив ижтимоий-иқтисодий ривожланиш қонунлари, талабларини бажаришга ундайди. Улар аниқ бир усул, услуб, мақсадга эришиш йўлини ифодалайди. Демак, менежмент услуби – бу ишчи ва ходимларга, умуман менежмент объектига қўйилган мақсадга эришиш жараёнида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборатдир.
Менежмент фанининг таҳлил усуллари
усуллари
Вазият (ситуация)ли ёндошув
Комплес ёндошув
Интеграцион ёндошув
Моделлаштириш усули
Иқтисодий-математик ёндошув
Кузатиш усули
Таркибий ёндошув
Системали ёндошув
Download 435.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling