Менежмент ривожланиш мактабларии


Менежмент мақсад ва вазифалари


Download 301.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana13.04.2023
Hajmi301.46 Kb.
#1355505
1   2   3   4
Bog'liq
Четелли Асадбек (2)

1.
Менежмент мақсад ва вазифалари
Корхона ва ташкилотларда
менежментнинг
мазмунини иқтисодиѐтни бошқаришнинг, менежмент
тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари,
хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув
техника ва технологиясининг назарий ва методологик
асосларини ўрганишни ташкил этади.
Менежмент бошқарув фаолиятининг умумий қонуниятлари ва тамойиллари, 
бошқарув тизимига таъсир этиш усулларини шакллантиради, бошқарув
аппаратининг аниқ вазиятлардаги ҳаракатлари ва ўзини тутиш ҳолларини
умумлаштиради, тармоқни бошқаришнинг назарий ва амалий томонларини
ўрганади. Шунингдек, бошқарув фаолиятининг қирраларини бутун бир мажмуа
кўринишида, назарий таҳлил ва мантиқий
услуб асосида бошқаришнинг асосий қонуниятлари ва
усулларини ажратиб ўрганади. 


Менежментнинг асосий мақсади - корхонани энг юқори натижаларга
эришишга
қаратилган
ҳаракатларни
амалга
оширишини
таъминлашдир.
Менежментнинг амалий
томонлари бир қатор аниқ вазифаларни ҳал этишга, жумладан иқтисодиѐтни
бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, кишиларнинг маънавий
даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
Корхона ва ташкилотларда
менежментнинг асосий вазифаси жамият
ривожланишининг объектив қонунлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ва
менежмент амалиѐтини умумлаштириш асосида иқтисодиѐтни самарали бошқариш
учун зарур бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тамойилларини ишлаб
чиқишдан иборат.


1.
Менежмент объекти ва субъекти, уларнинг ўзаро
алоқадорлиги
Корхона ва ташкилотларда менежмент меҳнати ҳамкорлик билан узлуксиз боғлиқдир. Ҳар
қандай бошқарув тизими қўйилган, улар ечиши керак бўлган масаладан қатъий назар
иккита тизимни бирлашишини билдиради: бошқарилувчи (бошқарувни объекти) ва
бошқарувчи (бошқарувни субъекти). Менежмент объекти деганда, ишлаб чиқариш
жараѐнлари элементлари мажмуасини тушунилади. Бунга техник, иқтисодий ва

Download 301.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling