Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати


Менежер ва унинг функциялари


Download 32.08 Kb.
bet4/4
Sana03.12.2023
Hajmi32.08 Kb.
#1806649
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

4. Менежер ва унинг функциялари.


Менежер деб, ҳозирги замон тушунчасида, бозор шароитида, фирманинг фаолияти бўйича аниқ қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган, доимий мансабни эгаллаб турган раҳбар ёки бошқарувчи айтилади. Менежер томонидан қабул қилинадиган қарорлар асосли бўлиши керак ва бошқаришнинг янги усуллари, яъни компютер техникаси ёрдамида кўп вариантли ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилиши керак.
«Менежер» тушунчаси кенг маънога эга бўлиб, қуйидагиларга таалуқлидир:
- алоҳидаги бўлим ва гуруҳларнинг бажариши керак бўлган аниқ иш турларининг ташкилотчисига;
- корхонанинг раҳбарига ва шу корхонанинг бўлим, қисм ёки гуруҳларнинг раҳбарларига;
- ҳозирги замон усуллари асосида ишларни ташкил қиладиган ихтиёрий даражадаги бошқарманинг администраторига (маъмурига);
- буйсунадиганларга нисбатан мавжуд бўлган барча раҳбарларга;
Бозорда мавжуд бўлган таваккалчилик ва ноаниқлик ҳолат менежердан қабул қилинадиган қарорларда мустақил ҳаракат ва жавобгарликни талаб қилади.
Ҳар бир менежерга юқори даражали қуйидаги талаблар қўйилади:
- корхонанинг бошқариш доирасида умумий билимларга эга
бўлиш;
- фирманинг фаолияти таалуқли бўлган тармоқда ишлаб чиқариш
технологияси муаммоларини еча билиш;
- ишбилармонлик, бозор ҳолатини тушуна билиш ва таҳлил қила олиш, ташаббускорлик ва фирма ресурсларини қўпрок фойда келтирадиган томонларга йўналтира олиш;
- асосланган қарорлар қабул қилиш;
- қуйи поғонадаги раҳбарлар ва ҳодимлар билан чамбарчас ишлай олиш;
- асосий бозорнинг иқтисодий ҳолатини таҳлил қила билиш;
- рақиб фирмаларнинг фаолияти ва ҳатти–ҳаракатларини таҳлил қила билиш.
Лекин, ихтиёрий даражадаги менежерга қўйиладиган асосий талаб - одамларни бошқара олишдир. Бунга қуйидагилар киради:
- қўл остида ишлаётганларни яхши била олиш керак, уларни аниқ
берилган вазифани бажара олиш қобилияти ва шароити борлигини билиш;
- ташкилотни ва ишчиларни бирлаштирадиган шароитни билиш ва
уларнинг манфаатларини ҳимоя қила билиш;
- фирма фаолиятининг тўғрилигини ва ҳодимларнинг бирдамлилигини
таъминлаш.
Менежер ишлаётган фирманинг капиталига мулкдорликдан еркин, демак, у фирманинг аксиясига эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги мумкин.
Download 32.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling