Менингококковая инфекция


Download 0.82 Mb.
bet1/10
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1467982
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
грипп (нац) онлайн 94 слайд

Грипп

Грипп

I. Таърифи (определение).

Қисқа вақт давом этувчи ва юқори харорат, интоксикация (захарланиш)хамда нафас йўлларини яллиғланиши билан кечувчи ўткир юқумли кассалик.


Касалликни ўрганиш тарихидан:
Қадим замонларда гриппни пандемиялари ўта дахшатли бўлиб, базан бутун бир шаҳарни қуритиб қўйган холлар кузатилган.
(Маълумотларга кўра ўта кучли пандемиялар 1387, 1404, 1510, 1557, 1580, 1732, 1781 йилларда кузатилган. 19 аср давомида (1800-1900 йиллар) бир нечта пандемиялар бўлиб ўтган. )
Бу касаллик ўта тез тарқалиб миллионлар қурбон бўлган.
XX асрни энг дахшатли пандемияларидан бири 1918 й. Хитойда бошланиб 2 йил давомида 20 млн. кишини ёстиғини қуритган. Тарихга бу пандемия “ Испанка” номи билан кирган.
1957 й. “Осиё”пандемиясида (Азиатская) касалланганларни сони 2 млрдга етган. Грипп - 20 асрни энг кенг таркалган касаллиги булиб колди.
Гриппни пандемиялари одамзодга катта зарар келтирган.
Бу касаллик одамзод орасида учрагандан бери уни сабабини излаш бошланган.
XVII асрни ўрталаридан бошлаб микробиология фани ўта кўп ютуқларга эришди. Касалликларни чақирувчилари аниқлана бошланди.
Буюк микробиолог Роберт Кох ни фикрича, касалликни чақирувчиси хақиқий дейиш учун қуйидаги учта шарт бўлиши керак:
  • Хамма вақт беморлардан топиш мумкин.
  • Соғлом одамда, бошқа касалликларга чалинганларда, бўлмаслиги керак.
  • Тахлилхона шароитида ўстириб, кўпайтирилган микроб соғлом одамда ушбу касалликни чақириш қобилиятига эга бўлиши керак.

Гриппни чақирувчисини эса олимлар барча усулларни қўллашга қарамай, топа олмаган.
Уни топишда, 1892 й. ботаник Ивановский томонидан қилинган илмий иш натижаси катта ёрдам берди.
Бу олимни усулини қўллаб, тиббиёт ходимлари гриппга чалинган беморларни бурун ва томоғидан олинган ювиндини фильтратини хохловчиларга юборилиб грипп касаллигини юқтирган.
Натижада, Зельтер (1919й.), Шмидт (1920), Смороденцевлар (1936) томонидан грипп – бу вирусли касаллиги эканлиги исботланган.
Буюк Британия олимлари томонидан (Вильсон Смит, К.Эндрюс, П.Лэйдлоу) ушбу ювиндини фильтрати билан хайвонларни юқтириш усули йўлга қўйилди. Яъни, одам гриппини вируси хайвонотда хам жарохатланиши мумкинлигини исботлашди (маймун, каламушларда).
Ва ниҳоят, 1933 йили, изланишлар натижасида гриппни вируси топилди.
Кейинги йилларда уни бир-нечта турлари мавжудлиги аниқланди: Вирусларни бир биридан ажратиш мақсадида 1933 йили топилганига “А”, 1940 йили топилганига “В”, ва нихоят 1947 йили топилганига вирус “С” деб ном берилди.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling