Мерчендайзинг ва pr


Download 284.82 Kb.
bet1/2
Sana31.03.2023
Hajmi284.82 Kb.
#1311465
  1   2
Bog'liq
1-мавзу. Чакана савдо корхонаси – савдонинг асосий хўжалик субъекти сифатида


1-мавзу. Чакана савдо корхонаси – савдонинг асосий хўжалик субъекти сифатида.
1

2
    • Чакана савдо корхонаси – хўжалик юритишнинг асосий бўғини.

3
    • Корхонанинг иқтисодий мустақиллиги, манфаатлари ва уларни сафарбар этиш.

4
    • Турли шаклдаги корхоналар ва уларнинг бозор муносабатлари шароитида тутган ўрни. 

1. “Мерчендайзинг ва PR” фанининг предмети, методи ва вазифалари
    • Чакана савдо корхоналари фаолиятини ўрганиш, таҳлил этиш, иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш йўлларини кўрсатиб бериш, ҳаражатлар ва даромадлар шаклланишини асослаш ҳамда чакана савдо корхоналарини ривожлантиришни такомиллаштириш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

“Мерчендайзинг ва PR” фанининг предмети
“Мерчендайзинг ва PR” фанининг вазифалари
Чакана савдо корхоналари фаолиятининг иқтисодий асослари ва уни самарали бошқариш механизмларини асослаш
Чакана савдо корхонасининг моддий-техника базаси ва асосий фондларини таркибини тадқиқ этиш
Чакана савдо корхоналарининг обороти ва хиз-матларини назарий жиҳатдан кўрсатиб бериш
Чакана савдо корхоналарининг ялпи даромади ва нарх сиёсатини олиб боришини кўрсатиб бериш
“Мерчендайзинг ва PR” фанининг вазифалари
Чакана савдо корхоналарида меҳнатни ташкил этиш ва ходимларга иш ҳақи тўлаш йўлларини кўрсатиб бериш
Чакана савдо корхоналарининг муомала ҳаражатлари, фойдаси ва рентабеллигини ҳисоблаш йўлларини асослаб бериш
Чакана савдо корхоналари молияси ва унинг таркибини асослаш
Чакана савдо корхоналари фаолиятини режалаштиришни асосий жиҳатларини кўрсатиб беришдан иборатдир.
Чакана савдо корхонаси ўз фаолиятини бозордаги талаб ва таклиф ўртасидаги муносабатга қараб юритади. Нима ишлаб чиқариш, қанча ишлаб чиқариш, қандай кўринишда, қандай ашёдан ишлаб чиқариш ёки товарларнинг қайси турларини сотишда ҳар бир корхона мустақил равишда бозордаги конъюктурага қараб, фойда олишни назарда тутиб белгилайди.
Албатта оладиган фойда миқдори ҳам корхонанинг иқтисодий ривожини таьминлай оладиган, ҳам ходимлар турмуш даражасини ўстиришга имкон берадиган бўлиши лозим.
Чакана савдо корхонаси аҳоли талабини қондириш асосида кам ҳаражатлар билан фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Юридик шахс мақомига эга бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунида белгилаб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир.
Чакана савдо корхонаси ўз фаолиятини савдо-сотиқни амалга оширишга ва бунга оид барча жараёнларни бажаришга қаратади.
Бозордаги иқтисодий муносабатларни ўрганиш, талабни билиш, товар манбаларнни топиш, шартномалар тузиш, савдо-сотиқни йўлга қўйиш ва давлат органлари билан ўзаро алоқалар мажмуаси савдо корхонаси фаолиятидаги иқтисодий жараёнларнинг умумлаштирилган кўринишидир.
2. Чакана савдо корхонаси – хўжалик юритишнинг асосий бўғини
Бозор иқтисодиёти шароитида бутун иқтисодий фаолиятнинг марказида корхона етакчи ўрин эгаллайди.
Айнан шу бўғинда жамият учун асосий маҳсулот яратилади ва зарур хизматлар кўрсатилади. Корхонада малакали ходимлар тўпланади.
Бу ерда мавжуд моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, юқори унумли техника-технологияни қўллаш масалалари ҳал этилади, бизнес-режалар ишлаб чиқилади, маркетинг қўлланилади ва самарали бошқарув – менежмент амал қилади.
    • бу (П.Самуэльсоннинг фикрича) жамиятнинг маълум, чекланган ресурсларидан унумли фойдаланиб, зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни аҳолининг турли гуруҳлари ўртасида тақсимлаш хақидаги фандир. Корхона иқтисодиёти эса шу таьрифнинг бир корхона ёки фирма миқёсидаги ўрин эгаллашидир.

«Иқтисодиёт»
    • фан сифатида бозор тизимининг фаолияти, турли иқтисодий алоқага чиқувчиларнинг ўзаро алоқаси ва манфаатлари масалаларининг назарий асослари ҳамда амалий ҳолатини ўрганади.

Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунига биноан, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича унга қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлиги шароитида амалдагн қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланали.
Корхона бозорга ўз молини чиқариб сотади ва у ерда ишлаб чиқаришга керакли ресурсларни сотиб олади.
Шу сабабли корхона бозор билан мунтазам алоқада бўлади, лекин бошқалардан алоҳидалашган хўжалик юритувчи субъект сифатида майдонга чиқади.
Корхонанинг мана шу мақоми унинг иқтисодий эркин бўлиши ва мустақил иш тутишини билдиради.
3. Корхонанинг иқтисодий мустақиллиги, манфаатлари ва уларни сафарбар этиш.
Мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни либераллаштириш корхона ва фирмаларнинг хўжалик юритиш ҳамда эришган маҳсулига эгалик қилиш мақсадларида кенг имкониятлар яратиб беради.
Республикамизда «Корхоналар тўғрисида»ги, «Тадбиркорлпк тўғрисида»ги, «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги ва бошқа Қонунларда мулкчилик шаклидан қатьий назар, хўжалик юритишнинг тенг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини таъминланиши ҳақида кафолат берилган.
Чакана савдо фирмаларида тузилган меҳнат жамоалари корхона, фирманинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш режаларини белгилашда етакчи куч вазифасини бажаради.
Ўзини ўзи маблағ билан таьминлаш асосида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш фондлари тақсимлаш ҳар бир корхона жамоаси ихтиёридадир.
Бу фонд маблағларини сарф этиш сметаси корхона жамоасининг умумий мажлисида мухокама килинади ва фойдаланишнинг аниқ йўналишлари белгиланади.
Товар заҳиралари нормативини белгилашда ҳам савдо фирмалари, корхоналари мустақилликка эга.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритишда савдо корхонасига меъёрдан ортиқча ва ўтмайдиган модий-товар бойликларини саклаш хўжалик фаолияти кўрсаткичларининг ёмонлашувига олиб келади ва аксинча, товар заҳиралари нормативини оптималлаштириш корхона рентабеллигини оширишга имкон яратади.
Оптимал мол заҳиралари оз меҳнат ва пул ҳаражатлари ёрдамида ҳаридорни маҳсулот билан узлуксиз таъминлашга замин яратади
Натижада иқтисодий мустақиллик асосида қилинган самарали меҳнат манфаатдорлик келтиради ва у янги юксак поғоналарга чорлайди.
Бу натижаларга эга бўлиш, улардан фойдаланиш, бошқариш шаклларида намоён бўлади.
Иқтисодий манфаатдорлнк негизида зришилган натижалар, яратилган маҳсулотнинг яратувчилари ўртасидаги тақсимотига оид иқтисодий алоқалар ётади.
4. Турли шаклдаги корхоналар ва уларнинг бозор муносабатлари шароитида тутган ўрни.
Бозор иқтисодиёти шароитида мулк шаклларининг турли-туманлигига мос ҳолда корхоналарнинг турлари шаклланадн. Мулк шаклининг хилма-хнллши асосида мол, маҳсулотлар муайян мулк объекта бўлганда савдо-сотиқ амалга ошади.
Турли мулк шаклига оид корхоналарнинг шаклланиши ва ривожланишига ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қонунлар, қарорлар, фармонлар, дастурлар ва шу каби бир қатор меъёрий ҳужжатлар кенг имконият яратди.
Ўзбекистон Республикасининг «Мулк тўғрисида»ги Қонунига биноан корхоналар қуйидаги мулк шаклларида бўлиши мумкин
хусусий корхонлар
ширкат корхоналари
давлат корхоналари
аралаш корхоналар
қўшма корхонлар ва ҳоказо

Download 284.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling