Место географии в системе наук


Download 279.77 Kb.
bet2/3
Sana13.05.2023
Hajmi279.77 Kb.
#1455961
1   2   3
Bog'liq
SOTSIL GEOGRAFIYA ILHOMJON

Илк ёзма манбалар


Муҳаммад ал-Хоразмийнинг «Сурат ал-фарз» («Ернйнг сурати ёки «география»)
Берунийнинг «Қонуни Масъудий» «Амударё тарихй»
номаълум муаллиф ёзиб қолдирган X асрга оид «Ҳудуд ал-олам»
Махмуд Кошғарийнинг «Девону луғатиттурк» номли асар (шаҳар ва қишлоқлар аҳолйсининг лингвистик ва этник таркиби)
Бобурнинг тўнғич қизи Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома» номли тарихий-биографик асари
Ҳофизи Таниш Бухорий ёзиб қолдирган машҳур «Абдулланнома» («Шарафномаи шохий»)

Хитой элчиси ва сайёҳи Чжан Цзянь

Чжан Цзянь Урта Осиёда йирик Каигюй (Қанғҳа) давлати мавжудлиги ҳақида ҳикоя қилади. эрамиздан аввалги II— I асрларда Қанғҳага Шаҳрисабз-Қитоб воҳаси (Сусе), Сўғдиёна, Хоразм, Тошкент воҳаси ва Чирчиқ водийси (Ю ни), Зарафшоннинг ўрта оқими (Фуму), Бухоро воҳаси (Ги) ўтади. Унинг шарқий чегараси Фарғона жанубда Парфия ва Бақтрия билан чатишган. Хитой солномаларига қараганда, Қанғҳа ҳукмронлиги Орол ва Азов денгизлари оралиғидаги аланлар мамлакатига, Орол бўйи ўрмон қабилаларигача етган ва улар мўйна билан солиқ тўлаганлар. Уша даврдан бошдаб маҳаллий аҳоли орасида туркий қабилаларнинг кўчиши натижасида аста секин турк тиллари тарқала бошлайди.

«турк» сўзи

Кўпчилик олимларнинг фикрича «турк» сўзининг этимологияси диний эътиқод билан боғлиқ. Академик В. В. Бартольд «турк» сўзи этнографик эмас, балки сиёсий атама деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, турк атамасини туру — қонун, одат сўзи билан қиёс қилиш мумкин ва у «қонун асосида бирлашган халқлар» деган маънони билдиради. Академик Н.Я. Марр «турк»ни ижтимоий атама билан боғлаб, уни юқори табақали «тар-хон» сўзига ўхшатади ва ҳатто «худо» маъносига яқин деган фикрни айтади. Ленон, В.Томсон, Ю. Немет каби туркшунос олимлар «турк» сўзини «қудрат», «куч» деб таржима қилганлар. Ҳозиргача айрим муаллифлар машҳур «Шоҳнома»даги Турон сўзини Тур исми билан сунъий боғлаб, ундан «турк» сўзи келиб чиққанлигини асоссиз равишда баён қиладилар.

«Шажарайи турк» асари


Download 279.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling