Method of calculating the dimensions of greenhouse-type single slope watermaker by taking into account the accumulation of solar energy parnik tipidagi bir nishabli suv chuchutgichi o


Download 2.25 Mb.
bet48/57
Sana22.11.2023
Hajmi2.25 Mb.
#1794781
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57
Bog'liq
Документ

Ключевые слова: водно-физические свойства, удельнаяи и объемная масса, общая пористость, сероземно-луговая почва, водопрочные агрегаты, хлопчатник, салома, навоз, мулча
Кириш. Ҳозирги кунга келиб иқлим ўзгариши ҳисобига, сув ресурсларининг тақчиллиги ва кейинги йилларда ёғин-сочин кам бўлиши, ҳароратнинг ёзги кунларда ҳаддан ташқари юқори бўлиши, янги ресурстежамкор технологияларни қўллашни талаб этади. Бу технологияларга томчилатиб суғориш, органик ўғитлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинлари майдонларида ресурстежамкор технологиялар, мулчалаш ва кам ишлов беришни қўллаш киради. Тупроқ ҳароратини тартибли йўналишда бошқариш тупроқшуносликда муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Тупроқ ҳароратини яхшилашда қўлланиладиган самарали тадбирлардан бири тупроқни мулчалаш, яъни тупроқ юзасига чириган гўнг, торф, қоғоз, сомон, полиэтилен плёнка, хас-хашак ва кўмир чанги, ўсимлик барги, кул, қум, цемент, ёғоч қипиқлари сингариларни қоплаш бўлиб, бу усул тупроқ ҳароратини кўтаради ва кечаси тупроқни радиацион совушини секинлаштиради. Мулчалаш эрта баҳорда экин экилган майдонларда кучли ёмғирдан кейин содир бўладиган қатқалоқни олдини олади. Бундан ташқари тупроқни мулчалаш унинг агрофизикавий, агрокимёвий ва биологик хоссаларини яхшилайди.
Мулчалаш сўзи инглизча “mulch” сўзидан олинган бўлиб, ўсимликларни қурғоқчилик, совуқдан, ошиқча намликдан ва метеорологик омилларнинг салбий таъсир этишидан сақлаш маъносини билдиради [5, 6, 9].
Мулчалаш учун инсонлар турли хил материаллардан фойдаланиб келганлар. Масалан, 1914 йил Гавайи оролида Эккарт биринчи бўлиб шакарқамиш плантацияси тупроғини ёпиш учун термоген қўллаш усулини жорий этган. 1919-1920 йиллардан бошлаб Гавайи ананаси компанияси ўз тажрибаларида ананас плантациясида асфальтланган қоғозни мулча сифатида қўллаган ва 1929 йилга келиб бу усул барча плантацияни 90% майдонида ишлатилган [5, 6, 9].
Ҳозирги вақтда бир қатор давлатларда, яъни Япония, Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Германия, Франция, Италия, Испанияда ўсимлик қолдиқлари билан мулчаланган ерда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш одатдаги агротехнологик тадбир ҳисобланади. АҚШнинг ҳар хил штатларида тадқиқотчилар тажрибаларида тупроқни турли хил материаллар билан мулчалаш ишларини ўтказиб, мулчалаш ижобий натижа берганлигини қайд қилинган [5, 6, 9].
Кейинги йилларда тупроқ унумдорлигини қайта тикловчи, сарф ҳаражатларни камайтирувчи, антропоген омиллар таъсири бирмунча кам бўлган, тупроқларга кам ишлов берувчи технологиялар ишлаб чиқилиб бундай технологиялар мамлакатимизда ҳам қўлланилмоқда.
Минимал ишлов бериш тизимига ўтиш 2001 йил 1-5 октябрда Мадридда бўлиб ўтган “Биринчи Бутунжаҳон қишлоқ хўжалигида минимал технология” конгресси деклорациясида ҳам таъкидланган [1 - 7, 9].
Кам ишлов бериш (Мini-till) ресурстежамкор технология бўлиб, тупроқнинг агрофизик хоссаларини мақбуллаштирилишига ва структура тикланишига, сувга чидамли агрегатлар ҳолатининг яхшиланишига, тупроқ табиий унумдорлигининг тикланишига, экологик барқарорлашувига, тупроқ сифат ва миқдорий кўрсаткичларининг ортишига олиб келади [1 - 7,
9].
АҚШ ва Канада мамлакатларида ҳозирги кунда минимал ишлов беришнинг қуйидаги турлари мавжуд: мулчалаб ишлов бериш (mulch-till), оралатиб ишлов бериш (strip-till), тўғридан-тўғри экиш (no-till), қисқартирилган ишлов бериш (reduked-till) [1 - 7, 9].

Download 2.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling