Method of calculating the dimensions of greenhouse-type single slope watermaker by taking into account the accumulation of solar energy parnik tipidagi bir nishabli suv chuchutgichi o
Download 2.25 Mb.
|
Документ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Тадқиқот объекти ва методлариТадқиқот объекти Мирзачўлнинг шўрланган ҳудудларида интродукция қилинган L. ruthenicum тури ҳисобланади. Анатомик кесмалар тайёрлаш учун 3-4 йиллик ўсимлик барглари 700 – ли этанолда фиксация қилинди. Баргнинг кесмалари хавфсизлик устара ёрдамида қўлда тайёрланади. Барг япроғи кесмалари ўртасидан, барг банди эса асосидан тайёрланди. Кесмалар метилен кўки билан бўялди ва буюм шишасига глицерин билан ёпиштирилди [19]. Асосий тўқималар ва ҳужайраларнинг тавсифлари беришда К. Эсау [20] ишидан фойдаланилди. Микрофотолар компьютер микрофотонасадкасидан фойдаланган ҳолда Сапоп компаниясининг А123 рақамли фотоаппарати ва Мотиc Б1-220А-3 микроскопи ёрдамида олинди. Баъзи тасвирлар "Photoshop CS5" компьютер дастурида қайта ишланди. Олинган натижалар ва уларнинг таҳлилиL. ruthenicum бўйи 80-140 см га етадиган, кучли шохланган, сертикан, оқиш-сарғиш рангдаги мустаҳкам эгри-бугри новдали ўсимликдир. Тиканлари 7-18 мм узунликда. Барглари ўтроқ, этдор, тўқ яшил рангда, Мирзачўл шароитида узунлиги 1.2-5.1 см, эни 3-6 мм. Гуллари якка, косачабарглари 4-7 мм узунликда, тожбарглари 12-13 мм узунликда, учки қисми қўнғироқсимон шаклда, оч сиёҳ рангда (1-расм, А). Мевасининг диаметри 4-8 мм, қора рангдаги серсув резавор мева. Уруғи буйраксимон 2 мм атрофида. Мирзачўл шароитида июниюл ойида гуллайди, мевалари сентябр-ноябр ойида пишиб етилади. А Б 1-расм. L. ruthenicum новдаси (А) ва барглари (Б) кўриниши. Рус дерезасининг барглари тўқ яшил - кўкимтир, этли, барг томирлари сезилмайди, тор цилиндрсимон, учида тўмтоқ, аста-секин асосига тамон торайиб боради (1-расм,Б). Парадермал кесмада эпидерма ҳужайралари кўриниши тўғри чизиқли, проекцияси кўп бурчакли. Адаксиал (юқори) эпидерма ҳужайралари абаксиал (пастки) ҳужайраларникига нисбатан каттароқ (2расм). Барглари амфистоматик, оғизча(устьица)лар барг япроғининг икки томонида жойлашган бўлиб, баргнинг бўйлама ўқига нисбатан кўндаланг жойлашган. Оғизчанинг шакли юмалоқовалсимон. Адаксиал эпидермада абаксиал эпидермага нисбатан кўпроқ оғизчалар жойлашади. Оғизчаларнинг йўлдош ҳужайралари баргнинг икки томонида ҳам деярли бир хил узунликда бўлади. Оғизчалар ботиқ бўлмаган аномоцит ва гемипарацит типларга тегишлидир (2-расм). 2-расм. Барг эпидермасининг анатомик тузилиши: а, в – адаксиал эпидерма; б, г – абаксиал эпидерма ; У – оғизча ; Э – эпидерма. Баргнинг кўндаланг кесимида мезофил изопалисад типида бўлиб, у палисад (устунсимон), ғоваксимон (булутсимон) ҳужайралар ва ўтказувчи тўпламлардан иборат. М.А. Секинаева ва бошқалар [21] Россиянинг Владикавказ шароитида интродукция қилинган оддий дереза барги дорзовентриал типда эканлигини қайд этади. Эпидерма бир қават овалсимон ҳужайралардан ташкил топган. Палисад ва ғоваксимон паренхимали ҳужайралар адаксиал ва абаксиал эпидермалар орасида жойлашган ( 3-расм). Палисад паренхима икки қатор узун цилиндрсимон чўзиқ ҳужайралардан, ғоваксмон паренхима эса 4-5 қатор йирик ҳужайралардан иборат. Устунсимон ва ғоваксимон паренхима хужайралари ўзида хлорофил доначаларини сақлайди. Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling