Метод анализа документов
Download 196.03 Kb.
|
2-слайд (хужжатларни урганиш методи)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хужжат сузининг маъноси
- Хужжатли маълумотлар манбалари
- Хужжатли маълумотлар шакли
- Хужжатларни туркумлаш
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий университети Социология кафедраси фан: Социологик тадкикотлар методологияси, методикаси ва техникаси мавзу: Хужжатларни тахлил килиш методиДоц. Хусанова Х.Т.Режа
Хужжат сузининг маъносиҲужжат ўз семантик маъносига кўра исбот этиш мазмунини ифодаловчи сўздир. Ҳужжат усули тарихий адабиётларда кенг қўлланилган. Абу Райҳон Берунийнинг «Кадимий халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида кўпдан-кўп ёзма манбалардан кенг фойдаланилади. Ҳужжат - моддий материал манба ҳисобланиб, воқеа ва фактлар хусусидаги маълумотларни ўзида ифодалайди. Ҳужжатда инсон ёки жамоа фикри ёзма ва бошқа белгиларда намоён этилган бўлади. Ҳужжат сифатида турли формулалар, чизгилар, графиклар, рамзий белгилар бўлиши ҳам мумкин. Бундай шартли белгилар муайян маълумотга эга кишилар томонидан ўқилади. Хужжатли маълумотлар манбалари1. Бирламчи статистик ахборот 2. Стандартлаштирилган тармок маълумотлари 3. корхона, ташкилот, муассаса, ваколатли органларнинг йилнинг хар чорагида тайёрлайдиган хисоботлари Хужжатли маълумотлар шакли4. согликни саклаш ташкилотларида ахоли саломатлиги хакидаги маълумотлар 5. жиноятларни кайд этиш руйхатлари 6.суд органлари мажлисларининг баённома ва стенограммалари 7. мактаб психологларнинг индивидуал характеристикалари Хужжатларни туркумлаша) қайд этиш усулига кўра фарқланадиган ҳужжатлар (қўлёзма, босма ёзув, кино ва магнит тасмасидаги ёзувлар), фотосуратлар); б) муайян мақсад қўйиб олинадиган ҳужжатлар (тадқиқот дастурига кўра социолог томонидан махсус тузиладиган ҳужжатлар); в) шахсга доир (шахсий хужжатлар, хатлар, кундаликлар) ва шахсга бевосита алоқаси кам ҳужжатлар (статистик материаллар, матбуот маълумотлари, мажлис пртоколлари); г) расмий даражасига кўра фарқланувчи ҳужжатлар (давлат статистика идоралари томонидан расмий ҳужжатларга илова қилинадиган маълумотлар, қарорлар, фармонлар, кўрсатмалар, шунингдек норасмий ҳужжатлар-алоҳида шаҳс томонидан тузиладиган аризалар, шикоятлар, тақризлар, гувоҳлик кўрсатмалари ва бошқалар); д) ҳужжатлар информация манбаига кўра ҳам фарқланади (бирламчи информациялар бевосита кузатиш ёки сўраш усули орқали олинади, иккиламчи информация эса бирламчи маълумотни умумлаштириш, қайта ишлаш ҳамда қайта текшириш натижасида олинадиган маълумотлар туфайли қўлга киритилади. 1. По статусу- официальные и неофициальные Download 196.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling