Метрологик текширув ва назорат


Моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари


Download 129.5 Kb.
bet3/5
Sana15.06.2023
Hajmi129.5 Kb.
#1479836
1   2   3   4   5

Моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари


Стандарт намуналар (СН) Ўзбекистон ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими (ЎзЎБТТ) нинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ўлчаш бирлилигини таъминлаш мақсадларида СН қуйидагилар учун қўлланилади:

  • ўлчаш воситалари (ЎВ) ни қиёслаш, калибрлаш, метрологик аттесталаш, даражалаш, шунингдек уларни синашда, шу жумаладан турини тасдиқлаш мақсадида метрологик тафсилотларини текшириш учун;

  • ЎБМ ни метрологик аттестатлаш;

  • ЎБМ дан фойдаланиш жараёнида уларнинг ҳатоликларини ўзларида ўрнатилган алгоритмларга мувофиқ текшириш;

  • метролгик текширувнинг бошқа турлари учун қўлланилади.

Ў лчашларнинг баъзи турларида СН текшириш схемаси таркибига эталон (Ўлчашлар намунавий воситаси) сифатида кириши ва мос қиёслаш схемасида ўрнатилган тартибда бирликнинг ўлчамини узатиш учун қўлланилиши мумкин.
СН тан олиш даражаси ва қўлланиш доирасига қараб қуйидаги тоифаларга ажралади:

  • давлатлараро СН (ДАСН);

  • давлат (сертификатлаштирилган) СН (ДССН); – ишлаб чиқарувчининг СН (КСН).

Давлат (сертификатлаштирилган) стандарт намуналари қуйидагича белгиланади:
O’z DSN – O’zbekiston davlat standart namunasi.
Ишлаб чиқарувчининг стандарт намуналари учун: O’z ICHSN-
O’zbekiston ishlab chiqaruvchining standart namunasi Турли тоифадаги СН қўлланиш доираси:

  • ДАСН ва ДСН учун сертификатлаштирилган стандарт намуна (ССН) Ўзбекистон халқ хўжалигининг барча соҳаларида, шу жумладан, агар СН турининг тавсифида эслатиб ўтилмаган бўлса, давлат метрологик текширув ва назорати қўлланиладиган соҳада ҳам қўлланилади;

  • ишлаб чиқарувчининг стандат намунаси (ИЧСН) Ўзбекистон халқ хўжалигининг барча соҳаларида, давлат метрологик текшируви ва назорати соҳасидан мустасно, қўлланилади.

ИЧСН ни қўлланиш соҳаси СН ни қўлланишга оид гувоҳномада ёки йўриқномада эслатиб ўтилади.
СН ваколатли идора томонидан тасдиқланган (тан олинган) дан кейин ўз вазифаси бўйича қўлланишга рухсат этилади.
Ўзбекистон давлат метролгик текширув ва назорат соҳасида Ўзстандарт Агентлиги берган сертификатга эга СН ёки “ДАСН” ёки “ДССН” (русча “МСО” ёки “ГСО”) белгилари бўлган СН, 1992 – йилгача чиқарилган ва ўз кучини йўқотмаган СН ни қўлланиш рухсат этилади.
Хорижда ишлаб чиқарилган, импорт бўйича келтириладиган СН қўлланишга белгиланган тартибда рухсат этилади.
Халқаро ва ҳудудий ташкилотларда яратилган СН, агар бу ишда Ўзбекистон қатнашган ва (ёки) СН ни тан олишга қўшилган бўлса, бундай СН уни тан олишда кўрсатилган шартларга мувофиқ қўлланилади.
СН учун метрологик тавсилотлар ўрнатилган бўлиши лозим, бундай тавсилотлар СН ни яратиш ва чиқаришга ҳужжатларда меъёрланади.
СН ни яратиш ва чиқариш ҳужжатларида уларнинг муайян турлари учун техник топшириқлар (ТТ) ва техник шартлар (ТШ) да қуйидаги метрологик тавсилотлар меъёрланади:
а) СН нинг аттестатланадиган тафсилотининг аҳамияти;
б) аттестатланадиган қийматнинг ҳатолиги (ноаниқлиги);
в) СН материалининг бир жинсли эмаслиги натижасида содир бўлади-
ган ҳатолик (ноаниқлик);
г) СН нусҳасининг яроқлилик муддати;
д) ташқи омилларнинг таъсир даражаси.
СН тафсилотларининг қийматлари СН ни аттестатлаш жараёнида ўрнатилади ва турининг тавсифномаси, шунингдек СН нусҳасининг сертификати (гувоҳномаси) да ҳам келтирилади.
СН нинг сертификати (гувоҳномаси) да келтириладиган метрологик тафсилотларнинг қийматлари СН тўпининг ҳар нусҳасига, ёки СН нинг муайян нусҳасига оид бўлади. Бу қийматларининг ўзи СН нусҳасининг СН ни қўлланиш бўйича ҳужжатларда ўрнатилган, қўлланиш процедурасига мувофиқ фойдаланиладиган ҳар қандай қисмга ҳам тааллуқли бўлади.
СН нинг яроқлилик муддати юқори чегараси чекланмайди.
Агар яроқлилик муддати ўрнатилмаган ёки СН нинг яроқлилик муддати 10 йилдан ортиқ бўлса, бу ҳолда СН нинг метрологик тафсилотлари 10 йилда камида бир марта текширилади, текшириш тартиби СН ни қўлланиш бўйича йўриқномада ёки бундай процедурани белгилайдиган алоҳида ҳужжатда кўрсатилади.
СН ни ишлаб чиқиш (яратиш) асосий босқичлари:
а) аттестатлаш дастури ва (ёки) методикасининг лойиҳасини ўз ичига
олган СН га техник топшириқни ишлаб чиқиш;
б) техник топшириқни метрологик эксперитиза қилиш, келишиш ва та-
сдиқлаш;
в) СН ни тайёрлаш бўйича илмий-тадқиқот ва экспериментал ишларни
ўтказиш;
г) аттестатлаш дастури ва (ёки) методикасига мувофиқ СН нинг метро-
логик ва техник тафсилотларини ўрнатиш;
д) СН га ҳужжатларни ишлаб чиқиш, СН ни ишлаб чиқишга оид ҳисоботни расмийлаштириш, СН серияли ёки кичик серияли ишлаб чиқариладиган бўлса, техник шартлар (ТШ) ишлаб чиқилади;
е) СН ни ишлаб чиқишга оид ҳужжатларни метрологик экспертиза
қилиш;
ж) СН ни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.
СН ни ишлаб чиқишга техник топшириқни яратувчи-ташкилот тузади ва тасдиқлайди.
Давлат метрологик текширув ва назорати соҳасида қўлланишга мўлжалланган СН ни яратишга ТТ Ўзбекистон Стандарт намуналар Бош маркази – СМС ИТИ ёки Ўзстандарт Агентлиги билан келишиши лозим.
Рўйхатга олишда давлат стандарт намуналарига ўлчаш воситалари давлат реестрининг “Стандарт намуналар” бўлимидаги иккита рақамдан иборат номер берилади. Бу икки рақамдан нуқта билан ажратилган тўртта рақамли рўйхатга олиш номери ва икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йили кўрсатилади (ХХ.ХХХХ: ХХХХ).
Масалан, O’z DSN 03.0179:2002.
Ишлаб чиқарувчиларнинг стандарт намуналарини рўйхатга олишда уларга корхоналар ва ташкилотлар Умумдавлат таснифлагичи бўйича КТУТ кодининг саккизта рақамидан иборат номери берилади. Бу рақамлардан нуқта билан ажратилган тўртта рақамли рўйхат номери ва қўш нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йили ёзилади (ХХХХХХХХ.ХХХХ: ХХХХ).
Масалан, O’z IChSN 00934175.0009: 2001.
Хорижда ишлаб чиқарилган импорт бўйича келтирилган, Ўзбекистонда тан олинган ва қўлланишга рухсат этилган ёки халқаро ва ҳудудий ташкилотлар доирасида ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда тан олинган СН ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилади, бунда уларга рўйхатга олинган номер берилади, қавслар ичида эса, ишлаб чиқарган мамлакат ёки ташкилот томонидан берилган рўйхат номери кўрсатилади.
Масалан:

O’z DSN 03.0693:1999 (ГСО 1639-93 П);

  • Украинанинг стандарт намунаси

O’z DSN 03.0719:1999 (ДСЗУ 022.36-96);

  • DORFNER фирмасида (Германия) тайёрлаган стандарт намуна O’z DSN 03.0178:2002 (42161/1/14937/1/99; РВК 6652ҒЗ).

Ўзстандарт Агентлиги рўйхатга олинган СН тўғрисидаги ахборотни СН сертификатининг хос реестрига киритади.
Моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш, тасдиқлаш (тан олиш), рўйхатга олиш, чиқариш ва қўлланишга умумий талаблар, шу жумладан қиёслаш газли аралашма (аттестатланган аралашмалар бундан мустасно) учун талаблар Ўз РСТ 8.018-97 да белгиланган.



Download 129.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling