Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Чилон жийда - (унаби) – 6-8 м гача бўй бериб ўсади, кўп тиканли 
ҳисобланади. Май ойида гуллайди. Меваларининг шакли ва катта-
кичиклиги жиҳатдан хилма-хил: юмалоқ, овал ёки эллипис шаклида, майда 
бўлади. Янгилигича истеъмол қилинади ёки қуритилади, консерва ва 
қандолат маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилади. Қурғоқчиликка, совуққа 
жуда чидамли ўсимликдир. Маҳаллий аҳоли чилон жийдадан даволаш 
мақсадларида фойдаланади. 


206 
Хурмо. Ёввойи ҳолда ўсадиган фақат Кавказ хурмоси маълум, у 
денгиз сатҳидан 2000 м баландликда камдан-кам учрайди. Бу хил хурмо 
Тўпаланг дарё ҳавзасида ва унинг ирмоқларида ўсади. Айрим дарахтлари 
мевасининг таъми ўртача бўлади, уни аҳоли истеъмол қилади. Уруғидан 
шарқ хурмосининг маданий навлари учун пайвандтаглар етиштирилади. 
Ўрик, шафтоли ва тут – Ўзбекистонда ёввойи ҳолда учрамайди. 
Ўрик денгиз сатҳидан 1200-1350 м баландликда ҳам ўсаверади. Шафтоли 
совуққа унча чидамсизлиги туфайли тоққа томон юқори кўтарила олмайди. 
Ирғай – дашт поясининг юқори қисмида, шунингдек сийрак 
ўсадиган ёнғоқ ва олма ўрмонларида майда дарахт тарзида учрайди. Унча 
ер танламайди. Бўйи 2 м га етадиган тикансиз, шарсимон қизил мевали 
бута ўсимликдир. Мевалари унча ейишга яроқсиз, сентябрь-октябрда 
пишади. Бу хил ўсимликлар боғларни ҳимоя қилиш учун яшил девор 
тариқасида ўстирилади. 
Туғдона – якка-якка ҳолда ёки кичикроқ тўдалар ҳосил қилиб ўсади, 
лекин камдан-кам учрайди. У чўл поясининг юқориги ювилган 
қисмларидан тортиб то баланд – денгиз сатҳидан 500-1900 м гача бўлган 
тошлоқ қуруқ ёнбағирларда, аксари қоялар ҳимоясида кичик бута ёки 
пакана дарахтча ҳолида ўсади. Қурғоқчиликка жуда чидамли дарахт 
турларидан бири. Ёғочлиги жуда тиниқ, қаттиқ бўлиб, эгилмайди, 
ниҳоятда яхши пардозланади. Уруғидан ва илдиз бачкиларидан кўпаяди. 
Резавор - меваси сарғиш-қизилроқ, юмалоқ шаклда бўлади. Мева эти 
қуруқроқ, ширин бўлиб, янгилигича истеъмол қилинади ёки ундан хамир 
қилинади (меваси данаги билан бирга қориштирилади). Меваси сентябрда 
пишади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling