173.Талабаларга тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси нечта таълим йўналишига берилади?
А. 6 та
В. 8та
С. 10 та
Д.* 11 та
174. Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасаларининг қайси курс талабаларига тайинланади?
А. 2 -курс талабаларига
В. 3 -курс талабаларига
С. Барча курс талабаларига
Д.* Охирги икки курс талабаларига.
175. Номли давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар бакалавриат босқичини тугатганидан сўнг неча йил мобайнида, тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, грант асосида қабул қилинадилар?
А. Муддат кўрсатилмаган
В. 5 йил мобайнида
С. 3 йил мобайнида
Д.* 1 йил мобайнида.
176. Талабаларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизомини ва илмий одоб-ахлоқни бузганлик учун ўқув йили мобайнида номли давлат стипендияларидан маҳрум қилиш мумкинми?
А. Мумкин
В. Мумкин эмас
С. Давлат олий таълим муассасалари Кенгашининг қарорига асосан ректорнинг буйруғи билан маҳрум қилиш мумкин.
Д.* Давлат олий таълим муассасалари тақдимномаларига биноан тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан амалга оширилиши мумкин.
177.Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтказиш ҳақидаги қарор қанча муддатда қабул қилинади?
А. Хужжатлар топширилгандан кейин 3 кун муддатда
В. Хужжатлар топширилгандан кейин 5 кун муддатда.
С. Хужжатлар топширилгандан кейин 10 кун муддатда
Д.* Хужжатлар топширилгандан кейин 1 ой муддатда.
178.Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтганлиги ҳақидаги сертификат неча йил муддатга берилади?
А.* 5 йил
В. 1 йил
С. Камида 5 йил
Д.Доимий.
179.Таълим муассасаси қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат нима бўлади?
А. Бундай холат амалдаги қонунчиликда белгиланмаган
В. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига топширилади
С. Ўз кучини йўқотмайди
Д.* Ўз кучини йўқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |