48. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз фаолиятини қандай амалга оширади?
А. Давлат бошқарувининг бошқа органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади
В. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади
С. Жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади
Д.* Давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
49. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг неча нафар ўринбосарлари бўлади?
А.* Тўрт нафар ўринбосари ва икки нафар биринчи ўринбосарлари
В. Тўрт нафар ўринбосари
С. Беш нафар ўринбосари ва бир нафар биринчи ўринбосари
Д. Беш нафар ўринбосари.
50. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг аъзолари сони ва шахсий таркиби қайси орган томонидан тасдиқланади?
А.*Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
В. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
С. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан
Д. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати мажлиси томонидан.
51. Таълим бериш тили таълим муассасаларида қайси норматив хужжат билан тартибга солинади?
А.* Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни билан
В. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан
С. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни билан
Д. Таълим бериш тили норматив хужжат билан тартибга солинмайди.
52.Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига неча соат қилиб белгиланади.
А.* 54 соат
В. 36 соат
С. 32 соат
Д. 28 соат.
53. Классификатор қайси норматив хужжатларга асосан ишлаб чиқилган?
А.* Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига асосан
В. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосан
С. Давлат даълим стандарти Асосий қоидаларга асосан
Д. ЮНЕСКО томонидан 1997 йил март ойида қабул қилинган Таълимнинг Халқаро Стандарт Классификациясига асосан.
Do'stlaringiz bilan baham: |