Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))
Тавсия этиладиган асосий даво
Download 1.26 Mb. Pdf ko'rish
|
akusherlik-sepsisi
Тавсия этиладиган асосий даво:
1. Тана вазнининг 10 мл/кг дан паст нафас ҳажмини қўллаш (6 мл/кг тавсия этилади). 1А Сепсис-индукцияланган ўткир респиратор дистресс-синдромида (ЎРДС) катта ёшли беморларда 6 мл/кг мақсадли нафас ҳажмини қўллаш тавсия этилади. 2. Нафас чиқариш охирида оптимал мусбат босимни қўллаш (10 см сув. уст. дан юқори). 1В Сепсис-индукцияланган оғир ЎРДСда юқори плато босимга қараганда 30 см сув. уст. дан юқори бўлмаган плато босимини қўллаш тавсия этилади. 2В Сепсис-индукцияланган ўрта/оғир ЎРДСда катта ёшли беморларда пастроқ НЧОМБга қараганда юқорироқ НЧОМБни қўллаш тавсия этилади. 3. Респиратор қўллаб-қувватлашнинг ёрдамчи (қўшимча) режимларини қўллаш афзал. 4. Рекрутмент-маневрини қўллаш. 2В Сепсис-индукцияланган оғир ЎРДСда рекрутмент-маневрини қўллаш тавсия этилади. 5. Юқорида кўрсатилган тавсиялар самарасиз бўлса, ЎСВни қоринга ётган ҳолатда ўтказиш тавсия этилади. 1В Сепсис-индукцияланган оғир ЎРДС билан касалланган ва РаО 2 /FiO 2 нисбати < 150 мм сим. уст. бўлган беморларда тепага қараб ётган ҳолатга қараганда прон-ҳолат мақбулроқ ҳисобланади. 2В Сепсис-индукцияланган оғир ЎРДС билан касалланган ва РаО 2 /FiO 2 нисбати < 150 мм сим. уст. бўлган катта ёшли беморларда ≤ 48 соат ичида миорелаксантларни қўллаш тавсия этилади. 1В Тўқималар гипоперфузияси белгилари кузатилмаган сепсис-индукцияланган ЎРДС билан касалланган беморларга консерватив инфузион терапияни тайинлаш тавсия этилади. 1В Бронхоспазм симптомлари кузатилмаганда, сепсис-индукцияланган ЎРДСнинг терапиясида β 2 -агонистларни қўллаш тавсия этилмайди. 1В Сепсис туфайли келиб чиққан нафас етишмовчилиги кузатилган, ЎСВдан чиқаришга тайёр бўлган беморларда аппаратли ЎСВдан чиқариш протоколини қўллаш тавсия этилади. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling