Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


3.2. Векторли графика тушунчаси


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 


28
3.2. Векторли графика тушунчаси. 
Векторли графикада тасвирлар геометрик шакллардан ташкил топган бўлади. 
Чизиқлар ва шакллар мажмуаси натижада бирор бир умумий расм ёки тасвирни 
ҳосил қилади. Векторли графиканинг афзалликларидан бири бу - расм масштабини 
қанчалик катталаштирманг, унинг сифати сира ҳам ўзгармайди. Векторли графикада 
тасвирни ҳосил қилиш бўйича математик формулалар асосида барча ҳисоб-
китобларни компьютер бажаради.
Векторли графика дастурларида янги тасвирлар яратилади, лекин шу билан 
бирга, уларга растрли тасвирларни ҳам қўшиш имкони бор. Импорт қилинган, яъни 
қўшилган растрли тасвирларни таҳрирлаш имкони векторли график дастурларда 
кўзда тутилмаган.
Векторли график дастурларни бир нечта компаниялар ишлаб чиқарадилар ва 
уларнинг баъзи имкониятлари айрим дастурларнинг вазифалари кўламига 
киритилган. Масалан, MS Office дастурлар мажмуасига кирадиган Word дастурида 
айрим векторли шаклларни чизиш ва ҳужжат таркибига киритиш мумкин.
Векторли графика имкониятларидан мукаммал фойдаланиш учун махсус 
дастурлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, масалан: Corel Draw, Macromedia 
FreeHand, Adobe Illustrator ва бошқалар. 
Юқорида кўрсатилган дастурлардан энг машҳури ва кенг қўлланиладигани, 
бу, албатта, Corel Draw дастуридир. Ҳозирги кунда унинг 11- ва 15-версиялари 
мавжуд.
Corel Draw дастури ўзида мавжуд бўлган ускуналар ва шакллар ёрдамида 
бирор бир тасвирни яратиш, унга турли эффектларни қўллаш, растрли тасвирларни 
импорт қилиш, тайёр тасвирни чоп этиш ёки экспорт қилиш имкониятларини 
беради.
Corel Draw дастури юкланганидан кейин қуйидаги ойна ҳосил бўлади: 
Мазкур ойна қуйидагилардан ташкил топган: 
• Дастур сарлавҳаси – дастур номи ва очилган жорий ҳужжат номини акс эттиради; 
• Бош меню – барча фармойиш ва созлаш, эффектларни ўз ичига олган; 
• Стандарт панель – асосий таҳрирлаш амалларини бажарадиган ускуналарни ўз 
ичига олган; 


29
• Хусусиятлар панели – танланган ускуна ёки белгиланган объектга мувофиқ 
таркиби ўзгарадиган хусусият (параметр)лар панели; 
• Ускуналар панели – барча ускуналарни ўзи ичига олган; 
• Ҳолат сатри – жорий амаллар ҳақида маълумот акс этади; 
• Ранглар атласи – объектларни бўяшда қўлланиладиган ранглар мажмуаси. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling