Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Microsoft Excel дастурида формула ва функциялар билан ишлаш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

8.2. Microsoft Excel дастурида формула ва функциялар билан ишлаш. 
Excel катакларига уч хил маълумотлар киритиш мумкин: 
Матнли маълумотлар – сарлавҳа, белги, изоҳларни ўз ичига олади; 
Сонли ифодалар – бевосита жадвал ичига киритиладиган сонлар; 
Формулалар – киритилган сонли қийматлар бўйича янги қийматларни 
ҳисоблайдиган ифодалар. 
Улардан биринчи иккитаси бевосита жадвал катагига киритилиши мумкин.
Формулалар эса махсус формулалар сатрига киритилади. Формулалар ҳар 
доим «=» белгисини қўйиш билан бошланади. Формула ячейкага киритилгандан 
сўнг шу формула асосида ҳисобланадиган натижалар яна шу ячейкада ҳосил бўлади. 
Агар шу формулада фойдаланилган сонлардан ёки белгилардан бири ўзгартирилса, 
дастур автоматик тарзда янги маълумотлар бўйича ҳисоблаш ишларини бажаради ва 
янги натижалар ҳосил бўлади. Excel дастурида ҳисоб-китобларни олиб боришда
иложи бўлса, маълумот жойлашган катакни кўрсатишга ҳаракат қилиш керак.
Масалан: 
 
Excel дастурида мавжуд стандарт арифметик, статистик ва бошқа турдаги 
функциялардан фойдаланиш мумкин. Бирорта функция ёки (арифметик, математик 
ва ҳоказо) амални ҳисоблашдан олдин асос бўладиган қийматларни киритиш лозим. 
Бундан кейин эса улар устида функция ва амалларни бажариш мумкин бўлади. 
Керакли сонлар (қийматлар) жадвалга киритилганидан кейин, Стандартная 
(стандарт) ускуналар панелидан Вставка функции (Функцияни жойлаш)
ускунасини танлаймиз. 
Натижада қуйидаги ойна ҳосил бўлади: 
Нотўғри киритилган формула 
Тўғри киритилган формула 


93
У иккита қисмдан иборат: 
Категория – функция турлари гуруҳи. У қуйидагиларни ўз ичига олган: 
10 недавно использовавшихся (Охирги қўлланилган ўнта) – охирги 10 та 
қўлланилган функция рўйхати; 
Полный алфавитный перечень – тўлиқ функциялар рўйхати; 
Финансовые (Молиявий) – молиявий функциялар рўйхати; 
Математические (Математик) – математик функциялар рўйхати; 
Статистические (Статистик) – статистик функциялар рўйхати. 
Функция – функцияни танлаш қисми. Масалан, Математические 
(математик) гуруҳи қуйидаги функцияларни ўзига олган: 
ABS – соннинг абсолют қийматини ҳисоблаш; 
ACOS – соннинг арккосинусини ҳисоблаш; 
ACOSH – соннинг гиперболик арккосинусини ҳисоблаш; 
ASIN – соннинг арксинусини ҳисоблаш; 
SIN – соннинг синусини ҳисоблаш; 
COS – соннинг косинусини ҳисоблаш; 
ATAN – соннинг арктангенсини ҳисоблаш; 
EXP – соннинг экспонентасини ҳисоблаш; 
LN – соннинг натурал логарифмини ҳисоблаш; 
TAN – соннинг тангенсини ҳисоблаш; 
Корень (Илдиз) – соннинг илдизини ҳисоблаш; 
Целое (Бутун) – сонни бутун сонга айлантириш; 
Сумма (Йиғинди) – бир нечта сонлар йиғиндисини ҳисоблаш; 
Произвед (Кўпайтма) – бир нечта сонлар кўпайтмасини ҳисоблаш. 
Керакли функцияни танлаганимиздан кейин 2-чи босқич ойнаси ҳосил 
бўлади: 
у ерда биз сон (Число) сатрида ҳисобланадиган сон(лар) манзил(лар)ини 
кўрсатиб, ОК тугмасини босамиз.


94

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling