Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Компакт диск билан ишлаш: маълумот ёзиш, кўчириш, очиш
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
4.2. Компакт диск билан ишлаш: маълумот ёзиш, кўчириш, очиш. Компакт диск дискетага нисбатан анча кўпроқ маълумот сақлаш имконига эга. Масалан, дискетанинг ҳажми 1,44 Мб бўлса, компакт дискнинг ҳажми 650 ёки 700 Мбни ташкил этади, яъни унга тахминан 500 марта кўпроқ маълумот ёзилади. Компакт дискдаги маълумотларни ўқиш учун компьютерга махсус қурилма – CD ROM (Compact Disk Read Only Memory) Drive ўрнатилган бўлиши керак. Компакт дискдаги маълумотларни ўқиш учун компакт дискни қурилмага ўрнатиш керак. Бунинг учун CD ROM қурилмасининг Open/Eject тугмасини босиб, лоток очилганидан кейин, унга дискни ўрнатиб, Open/Eject тугмасини такроран босиш зарур. Натижада диск айланиб, ундаги маълумотларни ўқиш жараёни бошланади. Windows операцион тизимида ўрнатилган дискдаги маълумотлар турини аниқлаш амалга оширилади ва у аниқланганидан кейин бирор бир амални бажариш таклиф этилади: Таклиф ойнасининг мазмуни ўрнатилган дастурлар ва диск мазмунига боғлиқ бўлади. Дискда аудио ва видео маълумотлар мавжуд бўлса, уларни бирор дастурда очиш, расм бўлса, кўчириш ёки чоп этиш таклиф қилинади. Дискдаги маълумотларни кўчириш худди дискетадан кўчиришдек амалга оширилади. Дискка маълумот ёзиш учун компьютерга махсус қурилма – CD Writer ўрнатилган бўлиши керак. Бундай қурилмада маълумотларни махсус турдаги дискларга ёзиш мумкин – CD-R (Recordable – бир марта ёзиб, чексиз ўқиш мумкин) ва CD-RW (Rewritable – бир неча маротаба ёзиш ва ўчириш мумкин). Компакт дискка маълумот ёзишни Windows XP операцион системаси воситалари ёрдамида амалга ошириш мумкин. Лекин диск ёзиш, нусхасини кўчириш, ўчириш ва янгилаш масалаларини мукаммал даражада бажариш учун махсус дастурлардан фойдаланиш тавсия қилинади, масалан Ahead Nero Burning ROM дастуридан. Охирги йилларда CD технологияси ўрнига янги – DVD (Digital Versatile Disk – рақамли ҳажми катта диск) технологияси кенг тарқалиб оммалашиб бормоқда. Дастлабки DVD дискларга юқори сифатли видеомаълумотлар ёзилган бўлиб, тасвир ва овоз сифати кўрсаткичлари сезиларли даражада юқори бўлган. Кейинчалик улардан нафақат видео, балки бошқа маълумотларни (data) ҳам ёзишда фойдаланилмоқда. Шахсий компьютерда DVD дискларни очиш учун унга DVD ROM қурилмаси ўрнатилган бўлиши керак. DVD ROM қурилмаси нафақат DVD, балки CD дискларни ҳам очиш имкониятини яратади. 37 Ҳозирги кунда DVD дискларни ўқишнинг максимал тезлиги 16 каррани ташкил этади, яъни 13805 Кб/сек*16 =220880 Кбит/сек, CD дискларни ўқишнинг максимал тезлиги эса 52 каррани ташкил этади, яъни 150 Кбит/сек*52=7800 Кбит/сек. Бундан ташқари, DVD дискларнинг ҳажми анча каттароқ, чунки улардаги маълумот ёзиладиган махсус жой “пит”лар ўлчамлари кичкинароқ ва зичроқ жойлашган. Натижада DVD дискнинг ҳажми камида 4.7 Гб ни ташкил этади. Ўлчамлари CD-ROM DVD-ROM Диаметр 120 мм 120 мм Кенглиги 1,2 мм 1,2 мм (0,6 мм қатлам) Оралиқ масофаси 1,6 мкм 0,74 мкм Тўлқин узунлиги 780 нм инфрақизил 640 нм қизил Ҳажми 700 Мб 4,7 Гб Қатламлар сони 1 1, 2, 4 DVD дискларнинг ҳажми уларнинг турига боғлиқ бўлади: Бир томонлама битта қатламли DVD диск 4,7 Гб Бир томонлама иккита қатламли DVD диск 8,5 Гб Икки томонлама ҳар томонида биттадан қатламга эга DVD диск 9,4 Гб Икки томонлама ҳар томонида иккитадан қатламга эга DVD диск 17 Гб DVD дискларига маълумот ёзиш учун махсус дисклар (DVD-R, DVD+R, DVD+RW, DVD-RW, DVD DL) ва DVD Writer қурилмасидан фойдаланиш керак бўлади. Ўзбекистон бозорида CD ва DVD қурилмалардан қуйидаги фирмалар маҳсулоти кенг тарқалган: ASUS, LG, Samsung, Benq, Nec, Pioneer, BTC, Teac, Liteon, Toshiba ва ҳоказо. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling