Microsoft Word abu ali ibn sino ziyouz com doc
Download 329.22 Kb. Pdf ko'rish
|
@uz baza Abu Ali ibn Sino. G azallar, qitʼalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- БЎШАНИШ ВА БЎШАНМАСЛИК ҲАҚИДА
УЙҚУ ВА УЙҒОҚЛИК ҲАҚИДА
Тиним бериб, уйқу этса беҳаракат, Қуввайн нафс, қуввайн ҳис топар роҳат. Баданларинг қиздиради, бериб ором, Уйқу, билсанг, сенинг учун ҳазми таом. Кўпайтирсанг гар уйқуни ҳаддан нари, Хилтлар билан тўлур мия қоринлари. Лирика. Абу Али ибн Сино www.ziyouz.com kutubxonasi 23 Кўп ухлашлик йиғар танда рутубатни, Ўчиради ҳаёт берар ҳароратни. Бедорлик ҳам маромида бўлса агар, Таъбинг хушу ўзинг тетиксан муқаррар. Куч-қувватни тиклаб берур ишлаш учун, Чиқиндидан аритади бадан ичин. Кам ухласанг, уйқусизлик пайдо бўлур, Ғашдир дилинг, нотинч ўзинг, бўлмас сурур. Руҳинг тушар, таъбинг хира кам уйқудан, Сўлғун бўлиб рангинг бузуқ, озгай бадан. Кўз киртаяр, ҳазминг бузар оз ухласанг, Фикр ишламас, жисминг нурар, бошинг гаранг. Билсанг риёзат турлари неча-неча — Шарофатли бўлур эса у ўртача. Тўғри ва мўътадил бўлиб ўсгай бадан, Кир-чир ила чиқиндидан қутулар тан. Ҳозир этур жисмингни у ғизо учун, Гўдакларни йўллар нашъу намо учун. Ортса риёзат ҳаддидан ҳориш бўлур, Руҳинг тушиб, тинканг қуриб, ҳар иш бўлур. Ҳаддин ошса, ёнгай ҳарорат, ёт, ғариб, Намлик кетиб, жисминг қолур кўп сарғайиб. Асабларинг заиф этур оғриқ, чу зўр, Ёш яшамай, ош ошамай танинг қарир. Риёзатсиз ётишдан кўп топма роҳат, Бу роҳатдан тополмассан ҳеч манфаат. Жимжит ётсанг ифлос хилт-ла тўлур бадан, Ғизога ҳеч ҳозирланмас бирор маскан... БЎШАНИШ ВА БЎШАНМАСЛИК ҲАҚИДА Томирдан қон олмоқ фойда баҳор чоғи, Дори-дармон ишлатсанг ҳам, қилсанг сурги. Лирика. Абу Али ибн Сино www.ziyouz.com kutubxonasi 24 Қайт қилишга ёз фаслида ўзни шайла, Савдо ҳайдаш зарур эса кузни пойла. Ғарғара қил, тишингни юв, мисвок ишлат, Оғиз, танглай тоза бўлур, қолмас иллат. Заҳар тангиб келса, бўшат, эринмагил, Тез ҳайдагил, қонинг фасод қилмай ҳосил. Кир-чирингни даф этишга ҳаммомга бор, Зудлик билан қушдай бўлгил ҳам беғубор. Тозаламоқ бўлсанг теринг кирдан тамом, Баданингни пок этмоққа керак ҳаммом. Жимони-чи, ёшлар бажо этсин, майли, Холи бўлсин бадан дарддан шу туфайли. Ўзи озғин, ўрта ёшли, тани нимжон — Бўлганларни қайтар ундан, жимо — зиён. Ғизодан сўнг гар жазм этса жимога ким, Ниқриз каби кўп дардларга бўлур маҳкум. Жимо кўпи заиф айлаб, толиқтирар, Жисмга кўп дарду алам йўлиқтирар. Download 329.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling