Microsoft Word ax kitob янги doc
Биометрик аутентификациялашнинг дактилосконик тизими
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
Биометрик аутентификациялашнинг дактилосконик тизими.
Биометрик тизимларнинг аксарияти идентификациялаш параметри сифатида бармоқ изларидан фойдаланади (аутентификациянинг дактило- скопик тизими). Бундай тизимлар содда ва қулай, аутентификациялашнинг юқори ишончлилигига эга. Бундай тизимларнинг кенг тарқалишига асосий сабаб бармоқ излари бўйича катта маълумотлар баъзасининг мавжудлиги- дир. Бундай тизимлардан дунёда асосан полиция, турли давлат ва баъзи банк ташкилотлари фойдаланади. Аутентификациянинг дактилоскопик тизими қуйидагича ишлайди. Аввал фойдаланувчи рўйхатга олинади. Одатда, сканерда бармоқнинг турли холатларида сканерлашнинг бир неча варианти амалга оширилади. Табиий- ки, намуналар бир-биридан бироз фарқланади ва қандайдир умумлаштирил- ган намуна, «паспорт» шакллантирилиши талаб этилади. Натижалар аутентификациянинг маълумотлар базасида хотирланади. Аутентификациялашда сканерланган бармоқ изи маълумотлар базасидаги «паспортлар» билан таққосланади. Бармоц изларининг сканерлари. Бармоқ изларини сканерловчи анъ- анавий қурилмаларда асосий элемент сифатида бармоқнинг характерли расмини ёзувчи кичкина оптик камера ишлатилади. Аммо, дактилоскопик қурилмаларни ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги интеграл схема асосида- ги сенсорли қурилмаларга эътибор бермоқдалар. Бундай тенденция бармоқ изларига асосланган аутентификациялашни қўллашнинг янги соҳаларини очади. Бундай технологияларни ишлаб чиқувчи компаниялар бармоқ изларини олишда турли, хусусан электрик, электромагнит ва бошқа усулларни амалга оширувчи воситалардан фойдаланадилар. Сканерлардан бири бармоқ изи тасвирини шакллантириш мақсадида тери қисмларининг сиғим қаршилигини ўлчайди. Масалан, Veridicom ком- паниясининг дактилоскопик қурилмаси ярим-ўтказгичли датчик ёрдамида сиғим қаршилигини аниқлаш орқали ахборотни йиғади. Сенсор ишлаши- нинг принципи қуйидагича: ушбу асбобга қуйилган бармоқ конденсатор пластиналарининг бири вазифасини ўтайди (6.6-расм). Сенсор сиртида жойлашган иккинчи пластина конденсаторнинг 90000 сезгир пластинкали кремний микросхемасидан иборат. Сезгир сиғим датчиклари бармоқ сирти дўнгликлари ва пастликлари орасидаги электрик майдон кучининг ўзгаришини ўлчайди. Натижада дўнгликлар ва пастликларгача бўлган ма- софа аниқланиб, бармоқ изи тасвири олинади. Пасликкача Дўнгликкача масофа масофа Интеграл схема асосидаги сенсорли текширишда AuthenTec компа- ниясида ишлатилувчи усул аниқликни яна ҳам оширишга имкон беради. Қатор ишлаб чиқарувчилар биометрик тизимларни смарт-карталар ва карта-калитлар билан комбинациялайдилар. Интеграл схемалар асосидаги бармоқ излари датчикларининг кичик ўлчамлари ва юқори бўлмаган нархи уларни ҳимоя тизими учун идеал ин- терфейсга айлантиради. Уларни калитлар учун брелокларга ўрнатиш мум- кин. Натижада фойдаланувчи компьютердан бошлаб то кириш йўли, авто- мобиллар ва банкоматлар эшикларидан ҳимояли фойдаланишни таъминлай- диган универсал калитга эга бўлади. Қўл панжасининг геометрик шакли бўйича аутентификациялаш тизимлари. Қўл панжаси шаклини ўқувчи қурилмалар бармоқлар узунли- гини, қўл панжа қалинлиги ва юзасини ўлчаш орқали қўл панжасининг ҳажмий тасвирини яратади. Масалан, Recognition Systems компаниясининг маҳсулотлари 90 дан ортиқ ўлчамларни амалга оширади. Натижада кейинги таққослаш учун 9-хонали намуна шакллантирилади. Бу натижа қўл панжасини индивидуал сканерида ёки марказлаштирилган маълумотлар базасида сақланиши мумкин. Қўл панжасини сканерловчи қурилмалар нархининг юқорилиги ва ўлчамларининг катталиги сабабли тармоқ муҳитида камдан-кам ишлатилсада, улар қатъий хавфсизлик режимига ва шиддатли трафикка эга бўлган ҳисоблаш муҳити (сервер хоналари ҳам бунга киради) учун қулай ҳисобланади. Уларнинг аниқлиги юқори ва инкор коэффициента яъни инкор этилган қонуний фойдаланувчилар фоизи кичик. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling