Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
Тацсимланган тармоцлараро экран тармоқнинг алоҳида компьютери-
ни ҳимояловчи марказдан бошқарилувчи тармоқ мини-экранлар мажмуидир. Тақсимланган брандмауэрларнинг қатор функциялари (масалан мар- каздан бошқариш, хавфсизлик сиёсатини тарқатиш) шахсий фойдаланувчи- лар учун ортиқча бўлганлиги сабабли, тақсимланган брандмауэрлар моди- фикацияланди. Янги ёндашиш шахсий тармоцли экранлаш технологилси номини олди. Бунда тармоқли экран ҳимояланувчи шахсий компьютерда ўрнатилади. Компьютернинг шахсий экрани (personal firewall) ёки тармоқли экранлаш тизими деб аталувчи бундай экран, бошқа барча тизим- ли ҳимоялаш воситаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда бутун чиқувчи ва кирув- чи трафикни назоратлайди. Алоҳида компьютерни экранлашда тармоқ сер- висдан фойдаланувчанлик мададланади, аммо ташқи фаолликнинг юклани- ши пасаяди. Натижада, шу тариқа ҳимояланувчи компьютер ички сервисла- рининг заифлиги пасаяди, чунки четки нияти бузуқ одам олдин, ҳимоялаш воситалари синчиклаб ва қатъий конфигурацияланган, экранни босиб ўтиши лозим. Тақсимланган тармоқлараро экраннинг шахсий экрандан асосий фарқи-тақсимланган тармоқлараро экранда марказдан бошқариш функция- сининг борлиги. Агар шахсий тармоқли экранлар улар ўрнатилган компьютер орқали бошқарилса (уй шароитида қўлланишга жуда мос), тақсимланган тармоқлараро экранлар ташкилотнинг бош офисида ўрнатилган бошқаришнинг умумий консоли томонидан бошқарилиши мум- кин. Корпоратив тармоқ рухсатсиз фойдаланишдан ҳақиқатан ҳам ҳимояланган ҳисобланади, қачонки унинг Interne^H кириш нуқтасида ҳимоя воситалари ҳамда ташкилот локал тармоғи фрагментларини, корпоратив серверларини ва алоҳида компьютерлар хавфсизлигини таъминловчи ечимлар мавжуд бўлса. Тақсимланган ёки шахсий тармоқлараро экран асо- сидаги ечимлар алоҳида компьютерлар, корпоратив серверлар ва ташкилот локал тармоқ фрагментлари хавфсизлигини таъминлашни аъло даражада бажаради. Тақсимланган тармоқлараро экранлар, анъанавий тармоқлараро эк- ранлардан фарқли равишда, қўшимча дастурий таьминот бўлиб, хусусан корпоратив серверларни, масалан Internet-серверларни ишончли ҳимоялаши мумкин. Корпоратив тармоқни ҳимоялашнинг оқилона ечими - ҳимоялаш воситасини у ҳимоя қилувчи сервери билан бир платформада жойлашти- ришдир. 7.16-расмда корпоратив серверларни тақсимланган тармоқлараро экранлар ёрдамида ҳимоялаш схемаси келтирилган. Анъанавий ва тақсимланган тармоқлараро экранларни қуйидаги кўрсаткичлари бўйича таққослайлик. Самарадорлик. Анъанавий брандмауэр кўпинча тармоқ периметрии бўйича жойлаштирилади, яъни у ҳимоянинг бир қатламини таъминлайди холос. Агар бу ягона қатлам бузилса, тизим ҳарқандай хужумга бардош бе- раолмайди. Шахсий брандмауэр операцион тизимнинг ядро сатҳида ишлай- ди ва барча кирувчи ва чиқувчи пакетларни текшириб корпоратив серверларни ишончли ҳимоялайди. Web - сервер / Ч 7.16 -расм. Тақсимланган тармоқлараро экранлар ёрдамида корпоратив серверларни ҳимоялаш Ўрнатилишининг осонлиги. Анъанавий брандмауэр корпоратив тармоқ конфигурациясининг бўлими сифатида ўрнатилиши лозим. Тақсимланган брандмауэр дастурий таъминот бўлиб, саноқли дақиқаларда ўрнатилади ва олиб ташланади. Бошцариш. Анъанавий брандмауэр тармоқ маъмури томонидан бошқарилади. Тақсимланган брандмауэр тармоқ маъмури ёки локал тармоқ фойдаланувчиси томонидан бошқарилиши мумкин. Унумдорлик. Анъанавий брандмауэр тармоқлараро алмашишни таъминловчи қурилма бўлиб, унумдороиги (пакет/дақиқа бўйича) белгилан- ган чегараланишга эга. У бир-бири билан коммутацияланувчи маҳаллий тармоқ орқали боғланган ўсувчи сервер парклари учун тўғри келмайди. Тақсимланган брандмауэр қабул қилинган хавфсизлик сиёсатига зиён ет- казмасдан сервер паркларини ўсишига имкон беради. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling