Microsoft Word ax kitob янги doc
—расм. Internet Scanner тизими мисолида ҳимояланганликни таҳлиллаш
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хужумларни аниқлаш
10.3—расм. Internet Scanner тизими мисолида ҳимояланганликни таҳлиллаш
схемаси. фойдаланувчиларнинг ҳисоб ёзуви, масалан, парол узунлиги ва унинг таъсир муддати; фойдаланувчиларнинг жиддий тизимли файллардан фойдаланиш хуқуқлари; заиф тизимли файллар; ўрнатилган патчлар ва ҳ. Операцион тизим сатҳидаги ҳимояланишни тахлиллаш тизимлари операцион тизимлар конфигурациясини назоратлашда ҳам ишлатилиши мумкин. Тармоқ сатҳи ҳимояланишни тахлиллаш воситаларидан фарқли ра- вишда, ушбу тизимлар тахлилланувчи тизимни ташқаридан эмас, балки ич- каридан сканерлайди, яъни улар ташқаридаги нияти бузуқ одамлар хужум- ларини имитацияламайди. Операцион тизим сатҳида ҳимояланишни тахлиллаш тизимларининг баъзилари (масалан, Internet Security Systems ком- паниясининг System Scanner тизими) заифликларни аниқлаш имконияти- дан ташқари, аниқданган муаммоларнинг бир қисмини автоматик тарзда бартараф қилишга ёки ташкилотда қабул қилинган хавфсизлик сиёсатини қониқтирмайдиган тизим параметрларига тузатиш киритишга имкон беради. Танланувчи уимоялашни тахлиллаш воситаларига ^уйиладиган у мумий талаблар. Танланувчи тизимга қўйиладиган мажбурий талаб-корхона тармоқ инфратузилмасини ўзгартириш заруриятининг йўқлиги. Акс ҳолда бундай қайтадан ташкил этишга қилинадиган харажат ҳимояланишни таҳлиллаш тизими нархидан ошиб кетиши мумкин. Ҳозирда бу талабга фақат Internet Security Systems компаниясининг Security Systems тизими жавоб беради. Ҳимояланишни тахлиллаш воситаларини нотўғри ишлатиш улардан нияти бузуқ одамларнинг корпоратив тармоққа суқилиб кириш учун фойда- ланишларига имкон яратади. Шу сабабли, ҳимояланишни тахлиллаш воси- талари ўзларининг компонентларидан ва йиғилган маьлумотлардан фойда- ланишни чегараловчи механизмлар билан таьминланиши лозим. Бундай ме- ханизмларга қуйидагилар киради: фақат маьмур хуқуқига эга бўлган фойдаланувчи томонидан ушбу воситаларни ишга тушириш; сканерлаш маьлумотлари архивини шифрлаш; масофадан бошқаришда уланишни аутентификациялаш; каталоглар билан ишлаш учун махсус хуқуқларни аниқлаш ва ҳ. Заифликларни аниқлаш жараёнининг қуйидаги имкониятларига эьти- борни қаратиш лозим: бир неча қурилма ёки сервисларни параллел ишлаш эвазига сканерлаш тезлигини ошириш; тизимдан рухсатсиз фойдаланишни олдини олиш учун ҳар бир ска- нерланувчи узелга билдириш қоғозини юбориш; ёлғон ишлашларни минималлаштириш учун тармоқни эксплуатация талабларига тўғрилаш. Корпоратив тармоқ холатининг доимо ўзгариб туриши, унинг ҳимояланишига таьсир кўрсатади. Шу сабабли, ҳимояланишни тахлиллаш- нинг яхши тизими жадвал бўйича ишлаш режимига эга бўлиб, маьмур уни эслагунича ўзи тармоқ узеллари заифликларини текшириши ва пайдо бўлган муаммолар хусусида нафақат маъмурни огоҳлантириши, балки аниқданган заифликларни йўқотиш усулларини тавсия этиши лозим. Эътибор бериш зарур бўлган характеристикалардан бири- хисоботларни генерациялаш тизимининг мавжудлиги. Бу тизим фойдала- нувчиларнинг турли категорияларлари - техник мутахассислардан тортиб то ташкилотлар раҳбарлари учун тафсилоти турли даражада бўлган хужжат- ларни яратишга имкон бериши лозим. Хужжатларда маълумотларни ифодалаш шакли ҳам муҳим ҳисобланади. Фақат матнли ахборот билан тўлдирилган хужжатларнинг фойдаси бўлмайди. Графиклардан фойдаланиш эса маъмурга ташкилот тармоғидаги барча муаммоларни яққол намойиш этишга имкон беради. Ҳисоботларда аниқланган муаммоларни йўқотиш бўйича тавсияларнинг мавжудлиги ҳимояланишни тахлиллаш воситаларини танлашдаги мажбурий шарт ҳисобланади. Доимо янги заифликларнинг аниқланиши ҳимояланишни тахлиллаш тизимининг заифликлар маълумотлари базасини тўлдира олиши имконияти- га эга бўлишини тақозо этади. Бу заифликларни тавсифловчи махсус тил ёрдамида ёки тизим ишлаб чиқарувчилари томонидан заифликларни вақти- вақти билан тўлдириш йўли билан амалга оширилади. Корпоратив тармоқ узелларининг ҳимояланиш даражасининг ўзгаришини тахлиллаш учун тан- ланувчи восита ўтказилган сканерлаш сеанслари хусусидаги ахборотни тўпланишига имкон бериши лозим. Хужумларни аниқлаш Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling