Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
Татбиций сатҳ шлюзи (экранловчи шлюз деб ҳам юритилади) OSI моделининг татбиқий сатҳида ишлаб, тақдимий сатҳни ҳам қамраб олади ва тармоқлараро алоқанинг энг ишончли ҳимоясини таъминлайди. Татбиқий сатҳ шлюзининг ҳимоялаш функциялари, сеанс сатҳи шлюзига ўхшаб, во- ситачилик функцияларига тааллуқли. Аммо, татбиқий сатҳ шлюзи сеанс сатҳи шлюзига қараганда ҳимоялашнинг анча кўп функцияларини бажари- ши мумкин:
брандмауэр орқали уланишни ўрнатишга уринишда фойдаланувчи- ларни идентификациялаш ва аутентификациялаш; шлюз орқали узатилувчи ахборотнинг ҳақиқийлигини текшириш; ички ва ташқи тармоқ ресурсларидан фойдаланишни чегаралаш; ахборотлар оқимини фильтрлаш ва ўзгартириш, масалан, вируслар- ни динамик тарзда қидириш ва ахборотни шаффоф шифрлаш; ходисаларни қайдлаш, ходисаларга реакция кўрсатиш, ҳамда қайдланган ахборотни тахлиллаш ва хисоботларни генерациялаш; ташқи тармоқдан сўралувчи маълумотларни кэшлаш. Татбиқий сатҳ шлюзи функциялари воситачилик функцияларига тааллуқли бўлганлиги сабабли, бу шлюз универсал компьютер ҳисобланади ва бу компьютерда ҳар бир хизмат кўрсатилувчи татбиқий протокол (HTTP, FTP, SMTP, NNTP ва ҳ.) учун биттадан воситачи дастур (экранловчи агент) ишлатилади. TCP/IPнинг ҳар бир хизматининг воситачи дастури (application proxy) айнан шу хизматга тааллуқли хабарларни ишлашга ва ҳимоялаш функцияларини бажаришга мўлжалланган. Татбиқий сатҳ шлюзи мос экранловчи агентлар ёрдамида кирувчи ва чиқувчи пакетларни ушлаб қолади, ахборотни нусхалайди ва қайта жўнатади, яъни ички ва ташқи тармоқлар орасидаги тўғридан-тўғри ула- нишни истисно қилган ҳолда, сервер-воситачи функциясини бажаради (7.9-расм). Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling