Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/103
Sana07.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1753636
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish

Норматив бу нисбий кўрсаткич бўлиб, абсолют катталикни эмас, балки ишлаб 
чиқариш ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган ўлчамини, маҳсулот 
тавсифномаси ёки ташкилий-иқтисодий ҳатти-ҳаракатларни акс эттиради. 
Нормативлар одатда фоиз ёки коэффициентларда белгиланади ва акс 
эттирилади (масалан, асбоб-ускуналарни юклаш коэффициенти, автомобиль шинаси 
босиб ўтган йўл коэффициенти, сутнинг ёғлилик фоизи ва ҳоказо). Нормативлар 
шунингдек, зарур хом-ашё ва материаллар, айланма воситалар ҳажми, талаб 
қилинувчи ходимлар сонини аниқлашда ҳам қўлланади. 
Хўжалик бошқаруви механизмида нормативларнинг ўрни ва роли қуйидагича 
акс эттирилиши мумкин



Ушбу схемани матннинг электрон версияси ор=али слайд шаклида диапроектор ор=али намойиш этиш мумкин. 3-
илова 


Норма ва нормативлар ўлчаш ва лимитлаш функцияларидан (харажатларнинг 
юқори ёки қуйи чегараси, фқш, қўллаш, истеъмол) ташқари ҳисобга олиш, назоарт 
қилиш ва рағбатлантириш функцияларини ҳам бажаради. Улар ишлаб чиқаришни 
режалаштириш ва тартибга солиш, харажатларни эришилган натижалар билан 
солиштириш, бошланқия ва фаолият натижалар бўйича мажбуриятни чеклаш, 
эришилган натижаларни объектив баҳолаш учун асос ҳисобланади. 
Норма ва нормативлар амалиётда қуйидаги асосий гуруҳлар бўйича ишлаб 
чиқилади: 
♦ тирик меҳнат сарфи нормаси; 
моддий харажатлар нормаси
♦ вақт нормасим (асосий, қўшимча ва ҳоказо); 
♦ машина, асбоб-ускуна ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш нормаси; 
♦ ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш нормативлари; 
♦ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нормативлари; 
♦ капитал қўйилмалар самарадорлиги нормаси; 
♦ лойиҳадаги қувватларни ўзлаштириш нормаси; 
♦ айланма воситалар, ишлаб чиқариш заҳиралар номаси ва ҳоказолар. 
Норма ва нормативлар асосида одатда режадаги давр учун фаолиятнинг 
техник-иқтисодий ва ташкилий шароитлари ётади. Вақт ўтиши ёки шароитларнинг 
ўзгариши билан, ушингдек, фан-техника тарақиёти таъсири остида мавжуд норма ва 
нормативлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Уларни қайта кўриб чиқишда илғор 
ишлаб чиқариш тажрибалари ва ютуқлар ҳисобга олиниши лозим. 
Норма ва нормативлар қўлланиш миқёси ва нормалаштириш объектларига кўра 
фарқланади. Норматив асослари қўлланиш миқёсига кўра қуйидагиларга 
тақсимланади: 
1. 
давлат ва тармоқ стандартлари ва талаблари асосида белгиланган 
нормативлар; 
2. 
умумкорхона нормативлари, яъни корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган ва 
қўлланувчи нормативлар; 
3. 
цех нормативлари; 
4. 
предметли, деталли ва операцион нормативлар. 
Нормалаштириш объектларига кўра норматив асослари меҳнат, моддий, техник 
ва молиявий ресурсларга тақсимланади. 
Норматив асослари ишлаб чиқаришни режалаштириш ва башорат қилиш учун 
бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. У ишлаб чиқариш харажатларини ва 
чиғқарилаётган ҳар бир маҳсулот таннархини аниқ ва бехато белиглашга имкон 
беради. 
Умуман олганда норма ва нормативлар биринчидан, ресурсларнинг ортиқча 
сарфланиши олдини олиш, иккинчидан, корхонанинг белгиланган иш режимини 


таъминлаш, учинчидан чиқарилаётган маҳсулотнинг белгиланган тавсифномалардан 
четга чиқишининг олдини олиш, тўртинчидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
нормал меҳнат шароитларига риоя қилиш, бешинчидан эса корхона фаолиятини 
режалаштириш ва башорат қилиш учун маълумотлар тўпламини яратиш мақсадида 
ишлаб чиқилади ва белгиланади. 
Норматив асосларини яратиш бўйича ишлар уни ишлаб чиқиш жойи ва 
органидан қатъи назар, ишлаб чиқариш иқтисодиёти техника ва технологияларидан 
яхши хабардор бўлган мутахассислар, профессионал норматив гуруҳлари зиммасига 
юклатилиши лозим. Малакали ва асосланган тарзда ишлаб чиқилган норма ва 
нормативлар ҳаёт цикли узоқ бўлиб, улар ўзгаришларга камдан-кам учрайди. 
Шундай бўлсада, юқорида айтиб ўтилганидек, энг яхши норма ва нормативлар ҳам 
вақт ўтиши билан фан-техника тараққиёти ва илғор ишлаб чиқариш тажрибалари 
таъсири остида қайта кўриб чиқилади. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling